Леау таклифларни рад қилди

Леау таклифларни рад қилди

«Милан» ҳужумчиси Рафаэл Леау келажагини «росссонерлар» сафида кўрмоқда.

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, 23 ёшли португалиялик ҳужумчи «Милан» билан келишувни узайтиришга қарор қилган. Леаунинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар белгиланган. Қайд этилишича, Леау аллақачон «Реал» ва «Челси»дан тушган таклифларга рад жавобини берган. Миланликлар раҳбарияти Рафаэл билан янги битим имзоланишига ишонишмоқда. Футболчининг ўзи «Милан» кейинги мавсумда ҳам ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритса, жамоада қолишни истамоқда. Маълумот учун, «Милан» «А» серияда 56 очко тўплаб, 4-ўринда бормоқда. Леау жорий мавсум жами 41 ўйинда 13та гол ва 9та ассист қайд этган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.