Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Қозоғистон. Мамлакат чемпионати 6-турида «ўзбекча дерби» кузатилди.
Яъни «Ордабаси» — «Тобол» қарама-қаршилигида ҳамюртларимиз майдонда ўзаро тўқнаш келишди. 4:1 ҳисобида Шимкент клуби ғалаба қозонган баҳсда мезбонлар ҳужумчиси Бобур Абдухолиқов 67-дақиқада захирадан майдонга тушиб, кўп ўтмай, гол муаллифига айланди. «Ордабаси»даги яна бир вакилимиз Шаҳбоз Умаров эса айнан 67-дақиқагача фаол тўп сурди. «Тобол» ҳужумчиси Игорь Сергеевга келсак, бошланғич таркибга киритилган легионеримиз 57-дақиқада ўз ўрнини захира вакилига бўшатиб берди. 6-турдан сўнг «Ордабаси» турнир жадвалининг 3-поғонасида бормоқда (13 очко). «Тобол» эса мағлубиятдан сўнг 7-ўринга тушди.
Италия. «А» серия 30-турида «Лацио»ни қабул қилган «Специя» рақибга айтарли қаршилик кўрсата олмади - 0:3. 14 апрель куни «Альберто Пикко» стадионида бўлган учрашувда ҳамюртимиз Элдор Шомуродов атиги 76-дақиқада майдонга туширилди. Бироқ бу вақида ҳисоб аллақачон 0:2га етганди, боз устига, 84-дақиқада мезбонлар майдонда озчилик бўлиб қолишди. Қисқаси ҳамюртимиз вазиятга эга бўлмади, ҳисоб.
Ж.Корея. «Канвон» «К»-1 лигаси 7-турида «Инчхон Юнайтед»га бас келолмади (0:2), боз устига, ўз майдонида. Мезбон жамоа ярим ҳимоячиси Икром Алибоев мазкур омадсиз баҳда бир бўлим (танаффусгача) ҳаракатланди. «Канвон» айни пайт атиги 3 очкога эга ва турнир жадвалида 12та жамоа орасида 11-қаторда бормоқда.
Россия. РПЛ 23-тури ҳамюртларимиз жамоалари учун омадсиз келди. таркибида Иброҳимхалил Йўлдошев тўлиқ 90 дақиқа тўп сурган «Пари НН» Москвада «Динамо»га 1:3 ҳисобида ютқазган бўлса, «Торпедо» ўз майдонида «Спартак»ка имкониятни бой берди - 1:2. Алоҳида қайд этиш лозим, «автозаводчилар» вингери Ҳожимат Эркинов жароҳатдан кейин ниҳоят, майдонга қайтди. Тўғри, «Торпедо» мураббийи уни атиги 85-дақиқада жангга ташлади. 23-турдан сўнг «Пари НН» 13-ўринда бўлса, «Торпедо» охирги поғона (16-ўрин)ни банд этиб турибди. .
Россия Биринчи дивизиони (МФЛ)га келсак, 27-турдан ўрин олган «Алания» - «Волгарь» учрашувида 2:2 ҳисоби қайд этилди. Мезбон жамоа вакили Ҳусайн Норчаев ушбу учрашувнинг 46-дақиқасидан эътиборан майдонда ҳаракатланди. «Рубин» эса ўз майдонида «Шинник»ни 3:0 ҳисобида енгди, аммо ҳамюртларимиз Рустам Ашурматов ва Умарали Раҳмоналиевсиз. Вагиз Галиулин эса «Нефтехимик»нинг аутсайдерлардан бири «Краснодар-2»га қарши ўйинида тўлиқ вақт тўп суриб, 3:0 ҳисобидаги ғалабага муносиб ҳисса қўшди. Айни пайт «Рубин» 2-ўринда, «Алания» эса 4-поғонада. Айтганча, эндиликда Норчаев, Раҳмоналиев, Ашурматов ва Галиулин ўйинларини Хитойда ҳам томоша қилишади. Ҳар ҳолда, Хитой телекомпанияси МФЛ ўйинлари трансляция ҳуқуқини сотиб олиш борасида келишувга эришди. Хитойликлар бир мавсум учун 50 минг доллар тўламоқчилар.
Беларусь. Ҳужумчи Шаҳзод Убайдуллаевнинг клуби «Шахтёр» (Солигорск) Олий лига 4-турида «Гомел»ни меҳмон қилди ва 1:1 ҳисоби билан чекланди. Ҳамюртимиз мазкур учрашувда қатнашгани йўқ. «Энергетик-БГУ» эса сафарда «Неман»га 0:2 ҳисобида ютқазди. «Талабалар» сафидаги ҳимоячимиз Абдуқодир Ҳусанов доимгидек, тўлиқ 90 дақиқа ўйнаган бўлса, Амирбек Бақоев ўйинга яна захирадан қўшилди (59-дақиқада). Ўз ўрнида айтиш керак, Беларусь футболида коррупцион жанжал авж олмоқда. Аниқроғи, мамлакат чемпиони «Шахтёр»нинг келишилган ўйинларда қатнашгани ва бунга «Энергетик-БГУ» ҳам аралашгани айтилмоқда. Кутилишича, суриштирув ишлари натижалари яқин орада эълон қилинади. Беларусь футбол федерацияси қоида бузган жамоаларни жиддий жазолаш ҳақида ўйламоқда. Хуллас, «Шахтёр»нинг келишилган ўйинларга аралашгани исботланса, жамоа ўтган мавсум чемпионлигидан маҳрум этилади ва еврокубоклардан четлатилади. Бундай ҳолатда вице-чемпион - «Энергетик-БГУ» ҳам еврокубокларда дебют қилолмайди. Ҳозирда «Шахтёр»нинг 5та ўйин натижасига таъсир ўтказгани гумон остига олинган ва буларнинг 2тасида «Энергетик-БГУ» қатнашган.
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789