"Ливерпуль" Нико Уильямсга қизиқиш билдирмоқда

"Ливерпуль" Нико Уильямсга қизиқиш билдирмоқда

Хабарларга кўра, 21 ёшли испаниялик Нико Уильямсни "Ливерпуль" 2023/2024 йилги мавсум якунланганидан кейин жамоани тарк этиши мумкин бўлган Муҳаммад Салоҳга ўринбосар сифатида кўрмоқда.

"Қизиллар" бош мураббийи Юрген Клопп Уилямснинг ўйинини шахсан кузатиб боради. Қайд этилишича, испаниялик ҳужумчининг “Ливерпул”га трансфери келаси ёзда амалга оширилиши мумкин. Истиқболли форварднинг трансфери учун товон пули 60 миллион еврони ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Уильямс Ла Лиганинг тўртта учрашувида қатнашиб, 2та голли узатмани амалга оширди.