“Ливерпул” Салоҳ билан келиша олмаяпти

“Ливерпул” Салоҳ билан келиша олмаяпти

“Ливерпуль”нинг кейинги йиллардаги энг зўр тўпурари Муҳаммад Салоҳнинг амалдаги шартномаси ёзда якунига етади.

Клуб хўжайинлари мисрлик ҳужумчини қўйиб юбормоқчи эмас. Томонлар бир неча ҳафтадан бери янги битим бўйича музокара олиб бормоқда.

Таниқли журналист Флориан Плеттенбергнинг маълум қилишича, клуб ва ўйинчи шартнома шартлари бўйича бир тўхтамга кела олмаяпти. Уларнинг ўзаро талаблари бир-бирига тўғри келмаяпти.

32 ёшли Муҳаммад Салоҳда Европанинг қатор гранд клублари ва Саудия Арабистонидан таклифлар борлиги айтилмоқда.

Ўз навбатида, “Ливерпуль” мутасаддилари ҳам ҳар эҳтимолга қарши Салоҳнинг ўрнини боса оладиган ҳужумчи қидиришни бошлаб юборган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.