Лукакуга «ов» бошланди

Лукакуга «ов» бошланди

«Челси»дан ижарага олинган «Интер» ҳужумчиси Ромелу Лукаку клубини ўзгартириши мумкин, дея хабар беради Calciomercato.

Манбага кўра, 29 ёшли бельгиялик футболчига «Бавария», «Тоттенхэм» ва «Атлетико» даъвогарлик қилмоқда. «Челси» футболчини қайтаришни истамаслиги сабабли ҳужумчи мавсум охирида сотилиши мумкин. Футболчига «Ньюкасл» ҳам қизиқмоқда. Олдинроқ Милан клуби «Челси» билан ижара муддатини узайтириш борасида музокараларни бошлагани, аммо Лондон клуби ижара эвазига 8 миллион евро ишлаб олмоқчи, шунингдек, яна 3 миллион бонус белгиламоқчи бўлганлиги сабабли ижарани узайтирмоқчи эмаслиги ҳақида хабарлар тарқалди. 2022/23 йилги мавсумда соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли Ромелу Лукаку барча мусобақаларда «Интер»нинг атиги 7 ўйинида қатнашиб, 2та гол ва 1та голли узатмани амалга оширди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.