Майкл Оуэн Трентни “Реал”га ўтишга чақирди

Майкл Оуэн Трентни “Реал”га ўтишга чақирди

"Ливерпул”, “Реал Мадрид”, “МЮ” сингари номдор жамоалар шарифини ҳимоя қилган Англия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Майкл Оуэн “Ливерпуль” аъзоси Александр Трентга “Реал”га ўтишни маслаҳат берди.

"Реал Мадрид" жуда сеҳрли клуб, лекин мен у ерда ўйнашим мумкинлиги ҳақида ҳеч ўйламаган ва орзу ҳам қилмаган эдим.

Улар менга қизиқишаётганинини билганимда, менда турли хил туйғулар пайдо бўлди. Бундай клуб менга қизиқиш билдирганидан фахрланардим. 

"Мадрид" менга қизиқаётганини билганимдан сўнг тахминан бир ҳафта бу ҳақда ўйлаб юрдим ва ниҳоят кетишга қарор қилдим.

Мен мураббий Рафа Бенитес ва бош директор Рик Перри билан бу ҳақда гаплашдим. Бу тахминан шундай бўлган эди: "Келинглар, мен у ерда бир ёки икки йилга қоламан, сўнг қайтиб келаман".

Хосатан, бу менга хотиржамлик учун керак эди. "Ливерпуль" менинг клубим эди ва мен ҳеч қаёққа кетмоқчи эмас эдим. Шу билан бирга, мен ўзимга-ўзим савол ҳам берардим: "Агар мен имкониятдан фойдаланмасам, кейин бундан афсусланмайманми?"

Агар Трент "Мадрид"га ўтса, унинг бу қарорини ҳеч ким қораламаслиги керак. Уни қаҳрамон деб билиш керак. 

Менга "Энфильд"га қайтиш ёқмайди, чунки мени у ерда ёмон кўришади. Ҳар эҳтимолга қарши, Трентда менинг телефон рақамим бор.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.