АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Хабарингиз бор, бугун амалдаги чемпион "Пахтакор" Олма-Отадада "Қайрат" жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказди.
"Шерлар" қўшиб берилган дақиқаларда тезкор қайта ҳужум орқали гшол киритиб минимал ҳисобдаги ғалабани тантана қилишди. Ушбу ўйиндан сўнг тошкентликлар устози Максим Шацких мазкур назорат баҳси хусусидаги тассуротлари билан уртоқлашди.
- Бизни жуда илиқ кутиб олишгани, барча қулай шароитлар муҳайё этилгани учун мезбонларга раҳмат айтаман. Барчаси биз кутгандек бўлди. Ўйин ҳар икки жамоа ҳужумлари билан кечди. Мухлисларга ёқадиган футбол бўлди. Биз баҳс охирида тўп киритиб, ғалаба қозондик. Ҳозир биз иккинчи даврага тайёргарликни давом эттиряпмиз. Якшанба куни Тошкентда Тожикистон чемпиони "Истиқлол" билан майдонга тушамиз.
Таркибнинг бир гуруҳи уч кун олдин назорат баҳсида ўйнаганди. Бугун иккинчи гуруҳнинг навбати келди.
Тез орада турк клублари билан меморандум имзолаймиз, турли соҳаларда тажриба алмашамиз. Футболчилар ўтишлари амалга ошиши мумкин. Клуб ва раҳбарият турк жамоалари билан илиқ муносабатда.
Учрашувда баъзи камчиликларни ҳам кўриб олдик. Ўйинчилар сўнгги 10 кунда юқори юкламалар олишди. Бугун ҳеч ким алмаштирилишини сўрамади. Демак, уларнинг жисмоний ҳолати бунга дош берди. Ҳозирликни режадагидек давом эттирамиз.
"Қайрат" билан ҳар йили ўйнашни анъанага айлантиришдан хурсанд бўлардик. Ишқибозлар учун беллашув катта байрам бўлди. Буни сақлаб қолиш яхши.
«Қайрат» - «ПАХТАКОР»- 0:1
Гол: Банашак (90+2).
«Қайрат»: Данил Устименко, Маки Баньяк, Байжан Маделхан, Сергей Кейлер, Егор Ткаченко, Еркебулан Сейдахмет, Александр Широбоков, Дмитрий Сергеев, Андрей Ульшин, Антон Крачковский, Артур Шушенбаев.
«Пахтакор»: Қувватов, Алижонов, Ҳамралиев, Азмиддинов, Сайфиев, Ҳамробеков, Собирхўжаев, Ҳамдамов, Черан, Турғунбоев, Банашак.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789