Максим Шацких: «Ҳали ҳеч нарса йўқотилгани йўқ...»

Максим Шацких: «Ҳали ҳеч нарса йўқотилгани йўқ...»

ОЧЛ 2-тури доирасидаги «Ал-Файҳа» - «Пахтакор» (2:0) ўртасидаги ўйинда кейин Максим Шацких ОАВ қаршисида саволларга жавоб берди.

- Биринчи турда ўз майдонимиздаги ва бугунги ўйин бир-бирига ўхшаш бўлди: ташаббусга эга бўлдик, устунлик қилдик, кўплаб вазиятлар яратдик, аммо ўз дарвозамиз олдида иккита хато қилдик ва иккита гол ўтказдик.
Гол урмасдан ғалаба қозониб бўлмайди. Биринчи таймда бироз оғир ҳаракат қилдик, танаффусдан сўнг йигитлар ўзларига келишди, афсуски гол ура олмадик.

- «Пахтакор» ОЧЛда катта тажрибага эга, аммо бу мавсум иккита мағлубият билан бошланди. Бунинг сабаби нимада?
- Ҳали ҳеч нарса йўқотилгани йўқ. Олдинда яна тўртта ўйин бор. Гуруҳдан чиқиш учун охиригача курашамиз, - дея бош мураббийнинг сўзларини келтирган клуб матбуот хизмати.

Маълумот учун, «Пахтакор» 2-турдан кейин -5 тўплар нисбати билан гуруҳда очкосиз сўнгги ўринда бормоқда. Клуб навбатдаги икки ўйинни Туркманистоннинг «Ахал» жамоасига қарши ўтказади. Туркман клуби 1-турда «Ал-Файҳа»ни мағлубиятга (1:0) учратганди.