АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Милан» ўтган мавсум арафасида «Шальке»дан марказий ҳимоячи Малик Тшауни 9 миллион евро эвазига сотиб олганди.
22 ёшли ҳимоячи «россонерилар» сафида 20та ўйинда иштирок этди ва анча тажриба тўплади. Бунинг ортидан унинг нархи ҳам анча юқорилади - бугунги кунда «Трансфермаркт» уни 20 миллион еврога баҳоламоқда. Жорий мавсумдан германиялик футболчи «Милан»нинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланди. SportBild нашри ҳам унинг бундай тез ўсишга эришаётганини эътиборсиз қолдирмади ва Малик Тшаудан интервью олди.
- Малик, Миланга кўчиб ўтганингиздан бери ҳаётингиз ва фаолиятингиз қанчалик ўзгарди?
- Баъзан вақт қанчалик тез учиб бораётганини тушуниш учун ўзимни чимчилашим керак. Мен ўзимни худди тушимда бўлгандек ҳис қиляпман. Спорт нуқтаи назаридан катта ўзгаришлар юз берди. Агар мен илгари яшаган Дюсселдорфдан Миланга кўчиб ўтиш ҳақида гапирадиган бўлсак, унда ўзгаришлар унчалик муҳим эмас - биз бир катта шаҳардан бошқасига кўчиб ўтдик. Аммо менинг ҳаётим тубдан ўзгарди! Мен биринчи марта ота-онамни, ака-укаларимни тарк этдим, бу ерда турмуш ўртоғим билан яшай бошладим. Аввалига ҳамма нарса янги ва мураккаб эди, асосан тил тўсиғи туфайли. Аммо бу клубда ҳаётнинг барча соҳаларида ўйинчиларга ёрдам берадиган мутахассислар мавжуд. Ҳозир мен жамоадошларимни яхши биламан, бўш вақтимизда турли хил ишларни қиламиз. Мен ўзимни яхши ҳис қиляпман, бу шаҳар - барчага орзу, одамлари жуда меҳрибон.
- Дин ҳаётингизга қандай таъсир қилади?
- Мен мусулмонман, диндор бўлиб ўсганман ва Исломни ёшлигимдаёқ танганман. Мен кунига беш маҳал ибодат қиламан, Рамазон ойида рўза тутаман, барча қонун-қоидаларига риоя қиламан. Диним менга ақл бовар қилмас куч беради.
- Италияга кўчиб ўтганингиздан кейин қанчалик ўсдингиз?
- Мен етук бўлдим, энди кўпроқ масъулиятни ўз зиммамга оламан. Ўзимга нисбатан ростгўйман ва ўзимни танқид қиламан. «Милан» қанчалик ажойиб бўлганини PlayStation ўйинидан билиб олдим: болалигимда «Pro Evolution Soccer»да «Милан»ни танлардим, Роналдиньо туфайли. Тиббий кўрикдан ўтиб, «Милан» логотипи туширилган футболкани кўрганимда, бунга ишонолмадим. Ўша пайтда ниҳоятда мағрур ва бахтли эдим. Ва дарҳол селфи қилдим.
- «Милан» афсоналаридан қайси бирини кўпроқ эслайсиз?
- Мен ҳар доим Кевин-Принс Боатенгнинг ўйин услубини ёқтирардим. Ҳақиқатан ҳам «Милан» футболчисига айланганимни англашим учун бир неча кун, ҳатто ҳафталар керак бўлди.
- Златан Ибрагимович алоҳида эътиборга лойиқдир...
- Деярли ҳар куни унинг саломатлиги билан қизиқардим. Златан «Милан»да мен билан гаплашган иккинчи инсон бўлди. Жамоа ўйин ўтказди, мен спорт залида, велосипедда машқ қилардим. Шунда Златан олдимга келди - бу бурилиш нуқтаси эди. Мен Ибрадан қўрқмадим, лекин уни ҳурмат қилдим. Сўнгги ўн йилликлардаги жаҳон футболининг энг буюк номларидан бири билан кийиниш хонасини баҳам кўришдан хурсанд бўлдим. У эса менга: «Хуш келибсан!» - деди.
- Чемпионлар Лигаси ярим финалига чиқиш қандай экан?
- «Плей-офф»гача мени майдонга туширишмади. Мен учун ҳамма нарса «Тоттенхэм» ва Гарри Кейнга қарши ўйин билан бошланди. Чемпионлар Лигаси мадҳиясини биринчи марта «Сан-Сиро» стадионида эшитганимда, бутун вужудимни титроқ босди ва бехосдан «вау» девордим. Буларнинг барчасини бошдан кечирганимдан жуда миннатдорман. Айниқса, мухлисларимиз кўз ўнгидаги ўйин фантастик эди. Чемпионлар Лигасида Кейнга қарши бошланғич таркибда ўйнаш... таърифлашга тил ожиз. Ўйин мен учун жуда яхши ўтди. Шундан сўнг, бу турнир аслида нима эканлигини англадим. Кейнми? Биз уни ва бутун жамоани бир қаторда ушлаб турдик, у хавфли вазият ҳам яратолмади, гол ҳам уролмади. Рақиб сифатида Кейннинг ўзи жуда хотиржам эди, ҳазили йўқ.
- Италия, шубҳасиз, ажойиб ҳимоячилари билан машҳур эди...
- «Шальке»нинг ёшлар жамоасида (19 ёшгача) Норберт Эльгертдан кўп нарсаларни ўргандим. Кейин ўзим ўрганишга ҳаракат қилдим, масалан, бошқа ўйинчиларни ўрганиш орқали. Ўзимни жуда ақлли, кўп нарсаларни биладиган ўйинчи, деб ҳисоблардим. Кейин Италияга кўчиб ўтдим ва ҳали кўп нарсаларни яхшилашим кераклигини англадим. Италияликлар жуда қаттиққўл, синчковлар. Агар сиз 15та муваффақиятли ўйин ўтказган бўлсангиз ҳам, улар ҳар доим қўшадиган жиҳатларни топишади. «Милан»да биз соф итальянча услубда ўйнамаймиз. Бироқ, жамоамиз ҳимояда ўйнашни яхши кўради. Мухлислар мудофаадаги ҳаракатларни худди голдек, нишонлайдилар. Шу сабабли, ҳимоя деярли обсесён билан машқ қилади. Мураббийлар билан ҳар бир детал муҳокама қилинади, масалан, мен рақибга яқинроқ бўлишим керак...
- Ўз позициянгизда тақлид қилиш учун намуна деб ҳисоблаган ўйинчини ажратиб кўрсата оласизми?
- Бу жуда қийин, чунки мен фақат 17 ёшимда марказий ҳимоячига айландим. Бунгача ярим ҳимоячи эдим. Мени доим Яя Туре ҳайратда қолдирган. У кучли, мушакли ва яхши зарбага эга эди. Жуда енгил ҳаракат қиларди.
- «Бундестим» бош мураббийи Ханс Флик сизнинг мухлисингиз. У сизга Польшада миллий жамоада дебют қилишингизга имкон берди...
- Мадҳия янграганидаги ва майдонга тушганимдаги ҳиссиётлар - бу ажойиб эди. Бироз асабийлашдим, лекин биринчи навбатда хурсанд бўлдим. Ҳозиргача бу лаҳза фаолиятимдаги энг муҳим бўлиб турибди. Мағлубиятга қарамай, ўйин мен учун муваффақиятли ўтди. Мураббий ўйиним учун мақтади. Кейин туғилган куним билан табриклаб, қўнғироқ қилди.
- Миллий жамоада яқин дўстингиз Антонио Рюдигер бор...
- Тони мен учун акамдек аслида. У мени дарҳол табриклади, илиқ қабул қилди, кўплаб фойдали маслаҳатлар берди. У ҳам хорижда, шунингдек, аввал Италияда ўйнаш учун кетган. «Милан»нинг АҚШ сафари давомида биз Тони ва унинг «Реал»и билан учрашдик. Ўйиндан сўнг, футболкаларимизни алмаштирдик, мен унинг либосини уйимга осиб қўйдим. Айни пайтда мамлакатимда ўтказиладиган Евро менинг энг муҳим мақсадимдир. Футболчи учун иложи борича кўпроқ ўйнаш табиий истакдир. Албатта, мен терма жамоани орзу қиламан. Лекин мен учун ҳар бир ўйин алоҳида ўрин тутади. Шунинг учун ҳар куни «Милан»да қаттиқ ишлашни давом эттиришим керак.
М.ПЎЛАТОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789