Мамардашвили «ПСЖ» нишонида

Мамардашвили «ПСЖ» нишонида

«Валенсия»нинг грузиялик дарвозабони Георгий Мамардашвили фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин.

23 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолашга «ПСЖ» қизиқиш билдирмоқда. Париж гранди италиялик Жанлуижи Доннарумманинг ишончсиз ўйинлари сабаб дарвоза чизиғини кучайтирмоқчи. Мамардашвилининг хариди 35 млн. еврога тушиши мумкин. Георгий жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 30та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 32та тўп олиб чиқди ва 12та ўйинда тўп ўтказмади. Унинг шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.