ОЧЛ финали жавоб ўйинини ҳам Ильгиз Танташев бошқаради
Илгиз Танташев бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқарадиган бўлди.
Мана ниҳоят Европа Чемпионлар Лигасида 2022/23 йилги мавсуми ҳам якунланди.
Истанбулда ўтказилган финалда «Манчестер Сити» «Интер» билан тўқнаш келиб, Родрининг ягона голи эвазига тарихий ғалабани қўлга киритди (ва у ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди). Чунончи ушбу баҳснинг умумий статистикасига эътиборп қаратадиган бўлсак, «Интер»да хавфли вазиятлар ва кутилган голлар кўпроқ бўлди. Бироқ, қўпол қилиб айтадиган бўлсак, Эдерсон ва Лукаку хавфли вазиятлардан унумли фойдаланишганида «Сити» мумкин ғалаба қозона олмасди. Яна ким билади, дейсиз...
Шундай қилиб, «Шаҳарликлар» ўз тарихида илк бор Европанинг тенгсиз клубига айланди, шунингдек, требл қайд этди. Гвардиола жамоаси бу мавсумда АПЛ ва Англия Кубогида ҳам ғолиб чиққанди.
Айтганча, Пеп 2- марта требл қайд этган 1-мураббийга айланди. Зотан, у 3-бор ЕЧЛни ютиб, Зиданга етиб олди(олдинда фақат Анчелотти 4 та). Умуман олганда 52 ёшли испаниялик мутахассис шу куни мураббийлик фаолиятидаги 35-совринни қўлга киритди.
Шу ўринда айтиш жоизки, «Сити» мавсум давомида мағлубиятга учрамасдан ЕЧЛда ғолиб чиққан 10-жамоа мақомини ҳам олди ( Милан, Аякс, Ливерпуль ва Манчестер Юнайтед-2 мартадан, Бавария, Барселона, Интер, Марсель, Црвена, звезда, Манчестер Сити...)...
ЕЧЛ. Финал
МАНЧЕСТЕР СИТИ — ИНТЕР 1:0 (0:0)
10 июн, Отатурк номидаги Олимпия стадиони. 71412 томошабин.
Гол: Родри (68).
Манчестер Сити – Эдерсон, Аке, Диаш, Аканжи, Стоунз (Уокер, 82), Гундўған, де Брюйне (Фоден, 36), Грилиш, Силва, Родри, Ҳоланд.
Интер – Онана, Думфрис (Белланова, 76), Дармиан (Д'Амброзио, 84), Ачерби, Бастони (Гозенс, 76), Димарко, Брозович, Чалхонўғли (Мхитарян, 84), Барелла, Жеко (Лукаку, 57), Мартинес.
Огоҳлантиришлар: Барелла (59), Лукаку (83), Ҳоланд (90+2), Онана (90+2), Эдерсон (90+4).
Илгиз Танташев бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқарадиган бўлди.
Пайшанба оқшомида Европа Конференциялар Лигасида ярим финалнинг дастлабки баҳслари ўтказилди
Олдин хабар берганимиздек, кеча Европа Лигасида ярим финалнинг биринчи ўйинлари бўлиб ўтди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789