Мариано Диасга Саудиядан таклиф

Мариано Диасга Саудиядан таклиф

Мариано Диас Саудия Арабистонига ўтса, йилига тахминан 7 миллион евро ишлаб олиши мумкин.

Марcа хабарига кўра, Марианога асосий давогар “Аш-Шабаб” бўлиб, “Ал-Фатеҳ” ҳам уни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Айни дамда булар “Реал”нинг собиқ ҳужумчиси учун энг фойдали таклифлар.

Ҳужумчи июнь ойи бошида у билан бирга 13 та соврин ютиб, ўйин амалиётига эга бўлмаган ҳолда "Реал"ни тарк этганди.