Мария Роналдуни «Спортинг»га қайтармоқчи

Мария Роналдуни «Спортинг»га қайтармоқчи

Португалиялик юлдузнинг онаси Мария Долореш душ Сантуш Авейру у вафот этгунига қадар ўғли илк жамоасига қайтишини кўришни хоҳлайди.

У ўғлининг «Манчестер Юнайтед»ни тарк этишга яқин эканидан хурсанд. Унинг орзуларидан бири рўёбга чиқишга яқин келмоқда, деб ҳисоблайди. Долореш хоним ўғли Криштиану ва 12 ёшли невараси Криштианиньо Лиссабоннинг улар учун севимли «Спортинг»ида бирга ўйнашлари мумкинлиги ҳақида айтиб ўтди. У Португалия журналига Роналду қайтиб келиши лозимлиги, агар ҳаммаси унга боғлиқ бўлганида у аллақачон шу ерда бўлган бўлишини билдирди. Шунингдек:

«Мен аллақачон унга айтдим: Ўғлим, ўлимимдан олдин сенинг яна «Спортинг»да ўйнаётганингни кўришни истайман. Бу жорий йилда амалга ошмади, балки келаси йил бўлар. Агар у бу истагимни бажара олмаса ҳам, Криштианиньо буни бажаради. У шу ёшида отаси ўйнаганидан яхшироқ ўйнайди. 12 ёшида Криштианунинг мураббийи йўқ эди, лекин у ҳозир ўғлига устозлик қиляпти».

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.