Марказий Осиёнинг энг яхши футболчиси Эҳсони Паншанбе "Зоб Аҳан" билан расман шартнома имзолади

Марказий Осиёнинг энг яхши футболчиси Эҳсони Паншанбе "Зоб Аҳан" билан расман шартнома имзолади

Суперлига 1-даврасидан кейин «Навбаҳор» клубини тарк этган Эҳсони Панжшанбе фаолиятини Эрон чемпионатида давом эттиради.

Суперлига 1-даврасидан кейин «Навбаҳор» клубини тарк этган Эҳсони Панжшанбе фаолиятини Эрон чемпионатида давом эттиради. Тожикистонлик 23 ёшли яримҳимоячи форс клуби билан расман шартнома имзолади. Аввалроқ, ушбу футболчига «Нефтчи» қизиқиш билдираётгани, аммо Эҳсони фаолиятини Эронда давом эттиришга қарор қилгани ҳақида хабар қилинган эди.
Мана куни кеча эса Эрон жамоаси “Марказий Осиёнинг энг яхши футболчиларидан бири” бўлган футболчи билан шартнома имзолаганини эътироф этди.
***
Кейинчалик Тожикистон сайтлари унинг 500 минг еврога Эроннинг "Зоб Аҳан" клубига трансфер бўлаётгани ҳақида хабар берди. Бироқ футболчининг агенти бу борада қуйидагича маълумот берди. 
"Салом дўстлар. Эҳсони текинга кетди. Барчага раҳмат. "Навбаҳор" клуби раҳбарларига ҳам миннатдорчилик билдираман. Тожикистон сайтлари нотўғри маълумот беришди. Сизларга омад. Олға "лочинлар",- дейди футболчининг агенти.

***
Паншанбе “Навбаҳор” таркибига 2020 йилнинг 2-даврасида Тожикистоннинг “Истиқлол” клубидан келиб қўшилганди.  
Тожикистонлик ярим ҳимоячи Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси баҳсларида “лочинлар” таркибида 43 та ўйинда майдонга тушиб, 2723 дақиқа тўп тепган ҳолда, рақиблар дарвозасига 2 та гол уриб, 2 та голга ассистентлик қилди. Жорий мавсумда Эҳсони 7 та ўйинда майдонга тушиб, 75 дақиқа ўйнади.