Марш «Лидс»дан кетди

Марш «Лидс»дан кетди

Англия Премьер-лигасида 22-турдан кейин навбатдаги истеъфо юз берди.

«Лидс» клуби жамоа бош мураббийи Жесси Маршни истеъфога чиқарди. Клуб раҳбарияти жамоа кўрсатаётган қониқарсиз натижалар сабабли америкалик мутахассис билан келишувни бекор қилди. «Лидс» 22-тур доирасида сафарда «Ноттингем Форест» меҳмони бўлиб, минимал ҳисобда мағлубиятга учрагач, клуб 18 очко билан 17-ўринга тушди.  Эслатиб ўтамиз, 49 ёшли мураббий ўтган мавсумда Марсело Бьелса ўрнига иш бошлаганди. Аввалроқ, «Эвертон» Фрэнк Лэмпардни истеъфога чиқариб, 22-тур олдидан Шон Дайчни бош мураббий этиб тайинлаган ва ушбу мутахассис қўл остида «Арсенал»ни мағлуб этганди. Маълумот учун, «Лидс» ушбу ҳафтада «МЮ»га қарши АПЛ доирасидаги икки ўйинда майдонга тушади. Қолдирилган баҳс чоршанба куни ўтса, 23-тур ўйини доирасида якшанба куни ўз майдонида «Юнайтед»ни қабул қилади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.