Марсело келишмовчилик туфайли жамоасиз қолди

Марсело келишмовчилик туфайли жамоасиз қолди

Бразилиянинг «Флуминенсе» клуби жамоа ҳимоячиси Марсело билан шартномани бекор қилганини эълон қилди.

Бунга 36 ёшли футболчининг жамоа бош мураббийи Мано Менезес билан келишмовчилиги сабаб бўлган. Бразилия А Серияси доирасидаги «Флуминенсе» - «Гремио» (2:2) учрашувида Менезес Марселони захирадан майдонга тушираётганида машҳур ҳимоячи бош мураббийнинг тактик кўрсатмаларига беписанд муносабатда бўлгач, жамоа устози уни яна қайта захира ўриндиғига қайтариб юборди. Шу куни «Флуминенсе» 90+9-дақиқада гол ўтказиб, якунда муҳим очколарни бой берди ва ҳозирда турнир жадвалида 13-ўринда бормоқда. Учрашувдан кейин «Флуминенсе» клуби Марсело билан ўзаро келишув бекор қилингани ҳақида расман эълон қилди ва унга кейинги фаолиятида омад тилади. Эслатиб ўтамиз, Марсело жамоага 2023 йилда қайтиб, «Флуминенсе»нинг Либертадорес кубоги-2023 ғолиби бўлишига ёрдам берган эди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.