Марсман Месси туфайли ҳайдалди

Марсман Месси туфайли ҳайдалди

«Интер Майами» клуби раҳбарияти Лионель Мессининг жамоага келишига шубҳа билдирган дарвозабон Ник Марсманга чиқиш эшикларини кўрсатиб қўйди.

Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатди. Манбага кўра, клуб 32 ёшли футболчи билан келишувни бир томонлама бекор қилди ва унга компенсация тўлайдиган бўлди. MLS қоидасига биноан, клубларга бир йилда фақат бир марта ўйинчилар билан шартномани бекор қилишга рухсат этилади. Июнь ойида нидерландиялик дарвозабон «Интер Майами» Лионель Месси даражасидаги юлдуз трансферини амалга оширишга тайёр эмаслигини иддао қилганди.

«Шахсан мен клуби Мессининг келишига тайёр эмас, деб ҳисоблайман. Чунки стадионимиз вақтинчалик, одамлар майдонга кириб келаверади. Биз қўриқчиларсиз юрамиз. Ўйлашимча, ҳали клуб катта трансферга тайёр эмас. Лекин Мессининг жамоага келишидан умидворман», - деган эди Марсман.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.