Аввалроқ, футболчи «Барселона»нинг қизиқишлари доирасига киритилгани ҳақида хабар берилганди. Манбага кўра, 23 ёшли португалиялик дарвозабон шу ёзда Италия клубини текинга тарк этадиган Давид Оспинанинг ўрнини эгаллайди. Шунингдек, «Гранада»нинг Ла Лигани тарк этгани учун дарвозабон учун товон пули 25 миллион евродан 12,5 миллион еврога камайди. Машимиану Испания чемпионатининг 2021/22 йилги мавсумида энг кўп сейв қилган (127та). Португалияликнинг «Гранада» билан шартномаси 2025 йилнинг июнида якунига етади. Умуман олганда, дарвозабон испан жамоаси сафида 35та ўйин ўтказиб, 55та гол ўтказиб юборган ва 8та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.