Матич «Юве»га ўтишга тайёр

Матич «Юве»га ўтишга тайёр

«Манчестер Юнайтед» футболчиси Неманья Матич эркин агент сифатида «Ювентус»га ўтади.

Икки ҳафта олдин 33 ёшли сербиялик футболчи ушбу мавсум якунланганидан кейин «Манчестер Юнайтед»дан кетишини маълум қилганди. Ўшанда унга «Рома» асосий даъвогарлик қилганди. Бироқ «Daily Star»нинг ёзишича, у «Ювентус»га ўтишга розилик берган. Турин клуби хавбекка 10 миллион евро миқдорида бонус пули тақдим қилишни ваъда берган. Матич Туринда йилига 6 миллион евро маош олиши кутилмоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.