Мавсумлар оралиғида: Барчада сўнгги синов баҳслари...

Мавсумлар оралиғида:  Барчада сўнгги синов баҳслари...

«Шерлар» душанба куни Туркияда Грузиянинг «Динамо» (Батуми) клуби билан куч синашиб кўришди. Бош мураббий Максим Шацких бунда асосан ёшларни синаб кўрди.

Асосий футболчилардан эса биргина дарвозабон Санжар Қувватов майдонга тушди. Тўғри, у иккинчи бўлим ўрталарида жароҳатланиб, ўрнини Элдор Суюновга бўшатиб берди. Натижага келсак, ўйинни бошида қўйиб юборилган 2та гол жавобсиз қолди ва Батуми «Динамо»си ғалаба нашидасини сурди.

«Пахтакор» - «Динамо» Бт. (Грузия) - 0:2 

Голлар: Фламарион, Вацадзе.

Туркия йиғинидан ўрин олган охирги учрашувда эса «шерлар»га Киев «Динамо»си спарринг-рақиб вазифасини ўтади. Максим Шацких бунисида асосий футболчиларга таянди ва «шерлар» донгдор рақибни Достон ҳамдамов урган ягона гол эвазига доғда қолдиришди. 

«Пахтакор» - «Динамо» К. 

(Украина) - 1:0 (1:0)

Гол: Достон Ҳамдамов (35).

«Пахтакор» (бошланғич таркиб): Элдор Суюнов, Ҳожиакбар Алижонов, Достон Турсунов, Шаҳзод Азмиддинов, Фаррух Сайфиев, Одил Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев, Достон Ҳамдамов, Драган Черан, Азиз Турғунбоев, Пшемислав Банашак.

 

«НАСАФ» 

Қаршиликлар Туркиядаги навбатдаги назорат учрашувида Қозоғистоннинг «Ордабаси» клубига тўқнаш келишди. Эътиборлиси, «Насаф»нинг собиқ ҳужумчиси Бобур Абдухолиқов Шимкент жамоасидаги норасмий дебютини айнан шу ўйинда нишонлади. Биринчи бўлим охирида Ҳусайн Норчаев урган гол якунда «аждарлар»нинг устун келишларига кифоя қилди.

«Ордабаси» (Қозоғистон) - 

«Насаф» - 0:1 (0:1)

Гол: Ҳусайн Норчаев (43).

«Насаф»: Абдувоҳид Неъматов, Алибек Давронов, Ғолиб Ғайбуллаев, Акмал Мозговой, Жавоҳир Сиддиқов, Ҳусайн Норчаев, Жўрабек Маннонов, Сардор Саъдуллаев, Шерзод Насруллаев, Ойбек Бозоров, Умарбек Эшмуродов.

Захирадан майдонга тушганлар: Зафармурод Абдураҳматов, Нодир Мукаров, Суҳроб Нуруллоев, Шоҳмалик Комилов, Муҳаммад Раҳимов, Абубакрризо Турдиалиев.

«Насаф» шу билан Туркия йиғинини якунлади. Қаршиликлар Анталияда жами 8та ўйин ўтказиб, 4тадан ғалаба ва дуранг қайд этишди. Рўзиқул Бердиев жамоаси кеча Туркиядан тўғри Қатарга йўл олди. «Насаф»ни олдинда ОЧЛ 1/8 финал ўйини кутмоқда.

 

АГМК 

Олмалиқликлар Туркия йиғида яна бир ўртоқлик ўйинида майдонга тушишди. 14 февраль куни Анталияда ташкиллаштирилган баҳс­да Миржалол Қосимов жамоасига «Металист-1912» (Украина) рақиб бўлди. Учрашув тақдирини рақибнинг 56-дақиқада урган ягона голи ҳал қилди.

АГМК — «Металист 1925» 

(Украина) - 0:1 (0:0)

Гол: Русин (56).

АГМК: Ботирали Эргашев, Элдор Бегимов, Муҳаммад Салом, Анзур Исмоилов, Сардор Раҳмонов (Рубен Санчес), Ойбек Рустамов, Акрам Комилов, Миржамол Қосимов (Абдулла Абдуллаев), Шоҳруҳ Гадоев (Иракли Рухадзе), Сиёвуш Ҳақназари (Хуршид Ғиёсов), Миржаҳон Мираҳмадов (Мартин Боаке).

 

«БУНЁДКОР»

Туркиянинг Анталия шаҳрида шуғулланаётган «Бунёдкор» навбатдаги назорат баҳсида Германиянинг «Ульм» клубига қарши майдонга тушди. Унда «қалдирғочлар» устунроқ кўринишди ва якунда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Жамоа голларига Шоҳруҳ Абдураҳмонов ва Фарҳод Ўткиров муаллифлик қилишди. 

«Бунёдкор» - «Ульм» (Германия) - 2:1

Голлар: Шоҳруҳ Абдураҳмонов, Фарҳод Ўткиров - Лукас Рузер. 

 

«НЕФТЧИ»

Янги мавсумга тайёргарлик доирасида Туркияда йиғин олиб бораётган «Нефтчи» 13 февраль куни Украина Премьер-лигаси иштирокчиси Луганскнинг «Заря» клубига қарши ўйнаб, Улуғбек Ҳошимов томонидан урилган ягона гол эвазига ғалаба қозонишди. 

«Нефтчи» - «Заря» (Украина) - 1:0 (1:0)

Гол: Улуғбек Ҳошимов (14).

«Нефтчи»: Владимир Назаров, Нодир Неъматхонов (Зоир Жўрабоев, 64), Алексей Ларин, Андрей Мишенко (Муҳсин Убайдуллаев), Диёр Туропов, Мирзоҳид Ғофуров, Умар Адҳамзода, Ғуломҳайдар Ғуломов, Нурилло Тўхтасинов, Улуғбек Ҳошимов (Суннатилло Абдуллажонов, 64), Тома Табатадзе (Мурод Бобожонов, 64).

 

«СУРХОН»

Термиз клуби навбатдаги трансферни расмийлаштирди. Яъни олдинроқ жамоа машғулотларига қўшилган тажрибали ҳимоячи Артём Филипосян билан шартнома тузилди. Вақтида Ўзбекистон миллий жамоаси сафида 13 марта майдонга тушган марказий ҳимоячи 2011 йили «Насаф» билан ОФК кубоги соҳибига айланганди. Умуман, Филипосян бунга қадар «Машъал», «Насаф», «Бунёдкор», «Локомотив» «Динамо», «Сўғдиёна» ва АГМК клубларида тўп сурган, шунингдек, легионер сифатида ҳам фаолият юритган. 

 

«БУХОРО»

«Бухоро» Туркия йиғини доирасидаги охирги ўртоқлик беллашувида Арманистоннинг 4 карра чемпиони - «Алашкерт»га қарши майдонга тушди. Ўйинда тажрибали ҳужумчи Рўзимбой Аҳмедов пенальтидан ҳисобни очди. Рақиб ҳам жавоб голини пенальти воситасида урди - 1:1.

«Бухоро» - «Алашкерт» - 1:1

Голлар: Рўзимбой Аҳмедов (пен.) - Едигар­ян (пен.).

«Бухоро» (бошланғич таркиб): Никола Стошич, Аббос Отахонов, Обид Жўрабоев, Асилжон Бегимқулов, Ихтиёр Тошпўлатов, Дилшод Жўраев, Жасур Азимов, Рустам Абдуҳамидов, Файзулло Жуманқўзиев, Александр Касьян, Рўзимбой Аҳмедов.

24 январь - 14 февраль оралиғида Анталияда шуғулланиш баробарида 8та ўйинда 3та ғалаба, 4та мағлубият ва 1та дуранд қайд этган «Бухоро» энди 18-санадан эътиборан ўз қароргоҳида Суперлига 1-тур ўйинига якуний тайёргарлик жараёнини бошлайди.

 

«МАШЪАЛ»

ФИФА «Машъал»га нисбатан қўйилган трансферлар тақиқини бекор қилди. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар берди: «ФИФА Низоларни ҳал этиш палатаси 2022 йилнинг 11 апрелида «Машъал» клуби ва нигериялик собиқ футболчиси Ифеаньи Ифеаньи ўртасидаги низоли вазият юзасидан қарор чиқарганди. Унга кўра,  клуб зиммасига футболчи олдидаги қарздорлик ва жарима тўловини 45 кун мобайнида узиш мажбурияти юклатилган. Акс ҳолда, клубга нисбатан янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича тақиқ қўйилиши ҳақида огоҳлантириш берилган. Бироқ низоли вазият ҳал қилинмагач, ФИФА ўтган йил 9 августдан эътиборан «Машъал» олдига трансферлар тақиқи қўйганди. Муборакликлар куни кеча нигериялик футболчи олдидаги қарздорлик масаласини ҳал этиб, ФИФАга мурожаат юборишди. 13 февраль куни футболчи ҳам тўлов амалга оширилганини тасдиқлади ва ФИФА белгиланган трансферлар тақиқини олиб ташлади.

 

«АНДИЖОН-SGS»

Про лига дебютанти Анталия шаҳрида бошлаган йиғинида илк назорат учрашувини Дания Биринчи дивизиони иштирокчиси «Наествед» клубига қарши ўтказиб, 2:1 ҳисобида устун келди. 

«Андижон-SGS» - «Наествед» (Дания) - 2:1

Голлар: Миржалол Мирзаев (78). Абубакр Мўйдинов (89).

«Андижон-SGS» (биринчи бўлим): Асилбек Тожиддинов, Файзулло Нурмуҳаммадов, Абубакр Режаббоев, Омад Турсуналиев, Акбархўжа Нўъмонхўжаев, Шоҳжаҳон Ёрқинбоев, Зайниддин Ҳамробоев, Абдушукур Маҳаматов, Азиз Усмонов, Ҳамидулло Каримов, Ўктам Абдумаликов.

«Андижон-SGS» (иккинчи бўлим): Абдумалик Нурмуҳаммадов, Ҳожиакбар Мўминов, Отабек Мўминов, Дилмурод Абдуқаҳҳоров, Юрсунали Топволдиев, Шаҳбоз Жумабоев, Озодбек Қаҳҳоров, Шокир Одилжонов, Абубакр Мўйдинов, Миржалол Мирзаев, Абдумуталиб Режаббоев.

Клубларнинг расмий сайтларидаги  маълумотлардан ҳам фойдаланилди