Мая Йошида ҳайратда!...

Мая Йошида ҳайратда!...

Фабрицио Романо – жаҳон футболидаги энг асосий инсайдерлардан бири ҳисобланади. У тарқатаётган баъзи хабарларни футболчилар ёки уларнинг аёллари ҳам билмаслиги мумкин.

Икки кун аввал Романо Твиттер орқали япониялик марказий ҳимоячи Мая Йошида фаолиятини «Шальке-04»да давом эттириши ҳақида ёзганди. Йошиданинг «Сампдория» билан шартномаси якунланиб, эркин агентга айланди. Журналист ушбу трансфер ҳақида қуйидагича ёзганди: «Шальке» япониялик марказий ҳимоячи Мая Йошида билан эркин агент сифатида шартнома имзолайди. У эртага Германияга учиб келади ва тиббий кўрикдан ўтади. Йошида кўпгина жамоалардан тушган таклифга рад жавобини берди. Жумладан, «Трабзонспор»га ҳам».

Йошида ушбу хабарга жавоб ёзди: «Бу қойилмақом йигит. Ҳатто хотиним ҳам «Трабзонспор» ҳақида билмаганди!».

Маянинг ушбу твити 155 мингдан ортиқ "лайк" йиғди. Кейин эса Романо футболчига жавоб қайтарди: «Илиқ сўзлар учун раҳмат... Хотинингга айт, менинг саҳифамга обуна бўлсин, сен ҳақингда кўпроқ маълумотга эга бўлиб туради. Сенинг ўйинларингни Италияда кўриш ёқимли бўлди, Германияда эса омад тилайман!».

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.