Мбаппенинг «Реал»га шарти бор!...

Мбаппенинг «Реал»га шарти бор!...

«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе «Реал»га ўтиш учун қандай шарт қўйиши маълум бўлди.

Todofichajes хабарига кўра, франциялик ҳужумчи Мадрид клубига ўтиш учун «ПСЖ»даги жамоадоши Ашраф Ҳакимини ҳам сотиб олишни сўрайди. Нашр хабарига кўра, Мадрид клуби раҳбарияти Мбаппенинг бу борадаги шартидан хабардор ва икки футболчи трансфери имкониятларини кўриб чиқмоқчи. Ҳакими «Реал» тарбияланувчиси саналиб, 2015-2020 йиллар давомида клуб шарафини ҳимоя қилган. Маълумот учун, марокашлик ҳимоячининг амалдаги келишуви 2026 йилга қадар имзоланган. Эслатиб ўтамиз, Мбаппе 2022 йилнинг ёзида эркин агент сифатида Мадрид клубига ўтиши мумкин эди. Аммо якунда Париж жамоасида 2025 йилгача қолишга қарор қилди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.