Мбаппе "Реал"да марказий ҳужумчи сифатида ўйнашни истамаяпти.

Мбаппе "Реал"да марказий ҳужумчи сифатида ўйнашни истамаяпти.

Килиан Мбаппе "Реал Мадрид"даги янги вазифасида қийинчиликларга дуч келмоқда ва асосий сабаблардан бири унинг марказий ҳужумчи сифатида ўйнашни истамаслигидир. Француз форварди қанотда ҳаракат қилишга одатланган, бироқ “Реал” мураббийлари ундан марказда ўйнашни сўради бу эса норозилик ва кўнгилсизликларга сабаб бўлди, деб хабар беради Sport ES.

Ҳужумчи марказда ўйнаган чоғида имкониятлари чекланганлигини ҳис қилмоқда ва бу унинг фаолиятига таъсир қилябди. Мбаппе “Реал”да 15 ўйинда 8 та гол урди - бу қанотда эркин ўйнаган ПСЖдаги давридан анча кам. 

 Янги позициада Мбаппе ўз салоҳиятини тўлиқ ишга сола олмаяпти. Бу ҳолат мураббий Карло Анчелотти учун тактик муаммо туғдиради, чунки Винисиус Жуниор ҳам қанотда Килиан ўйнаган нуқтада ҳаракатланади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.