Мбаппега рухсат берилди, фақат...

Мбаппега рухсат берилди, фақат...

УЕФА Франция миллий жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг Евро-2024да қора рангдаги ниқоб билан тўп суришига рухсат берди.

Франция миллий жамоаси форварди 1-тур доирасидаги Австрияга қарши ўйин (1:0) якунида бурнини синдириб олганди. Килиан учун Франция байроғидаги ранглардан махсус ниқоб тайёрланган бўлишига қарамай, УЕФА футболчининг бундай ниқобда тўп суришига рухсат бермаганди. Регламентга биноан, ниқоб бир хил рангда бўлиб, жамоа ёки ишлаб чиқарувчининг белгилари бўлмаслиги лозим. RMC Sport хабарига кўра, УЕФА Мбаппе учун тайёрланган қора рангдаги ниқоб билан майдонга тушишга рухсат берган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.