Меле «Юве» эътиборида

Меле «Юве» эътиборида

«Аталанта» ва Дания терма жамоаси ҳимоячиси Йоаким Меле «Ювентус» эътиборида бўлиб турибди.

Туринликлар қишки трансфер ойнасида Мелени сотиб олишга ҳаракат қилади. «Юве» Йоакимни келаси ёзда шартномаси тугайдиган Алекс Сандронинг ўрнини босувчи футболчи сифатида кўрмоқда. Меле жорий мавсум «А» серияда 14 ўйинда майдонга тушиб, 1та голли узатмани амалга оширган. Ҳозирда 25 ёшли ҳимоячи Дания терма жамоаси таркибида ЖЧ-2022да тўп сурмоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.