Месси оиласи АҚШга кўчишга тайёр

Месси оиласи АҚШга кўчишга тайёр

Лионель Мессининг келажаги футбол оламида энг кўп муҳокама қилинадиган мавзулардан бири бўлиб қолмоқда.

Миш-мишларга кўра, 2022/2023 йилги мавсум якунида аргентиналик юлдуз «ПСЖ»ни тарк этиши мумкин. Лионель Мессининг кейинги клуби Давид Бекхэм бошчилигидаги инвесторлар гуруҳига тегишли бўлган «Интер Майами» бўлиши мумкин. L’Equipe нашрининг хабарига кўра, Мессининг оиласи АҚШга кўчиб ўтишга тайёр, бу эса бу борада муҳим аҳамиятга эга. Қайд этилишича, Лионель Мессининг АҚШда уйи бор ва унинг оиласи у ерда вақт ўтказишни ёқтиради. Қўшимча қиламизки, Лионель Месси 2021 йилнинг августидан бери «ПСЖ»да ўйнамоқда. Аргентиналик футболчи эркин агент сифатида Париж клубига ўтганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.