Sky Sports нашри хабар беришича, «Лилль» устозининг Франция жамоаси билан шартномаси шу ёзда ўз ниҳоясига етади. У янги битим имзолашни истамаяпти ва миланликларнинг таклифини қабул қилишга тайёр. Шу билан бирга, Италияда ишлаш учун «Марсел»га рад жавобини берган. Томонлар музокараларни бошлади. «Милан» мураббий билан 3 йиллик шартнома имзолашни режалаштирмоқда. «Лилль» бу мавсум Франция чемпионатида 4-ўринни қўлга киритди. Жамоа ундан мамнун эди, лекин мутахассис топ клубга ўтишни истамоқда. Маълумот учун, Фонсека бундан олдин «Рома» ва «Шахтёр» клубларини бошқарган.