Милитао 9 ойга кетди

Милитао 9 ойга кетди

Эдер Милитао хочсимон пайларини узиши туфайли деярли бутун мавсумни ўтказиб юборади.

AS хабарига кўра, «Реал» ҳимоячиси жароҳатидан фориғ бўлиши учун камида 9 ой керак бўлади. The Athletic журналисти Гильермо Райнинг хабар беришича, энг тез ҳолатда Эдер 6 ойдан кейин майдонга қайтади. Бу тикланишнинг минимал даври. Бироқ, «Мадрид»даги баъзи манбаларга кўра, бразилияликнинг даволаниши учун камида 9 ой керак бўлади. Бу ҳолатда у апрель ойида Тибо Куртуа билан бир вақтда майдонга қайтади. Милитао Ла Лиганинг 1-тури доирасидаги «Атлетик»га (2:0) қарши ўйинда тиззасидан жароҳат олди. Бразилиялик футболчи 50-дақиқада алмаштирилди, у кўз ёшлари билан майдонни тарк этди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.