Милитао мавсум охиригача сафдан чиқди

Милитао мавсум охиригача сафдан чиқди

Мадриднинг “Реал” клуби марказий ҳимоячиси Эдер Милитао жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади.

  Испания чемпионати доирасидаги “Осасуна”га қарши ўйинда (4:0) бразилиялик футболчи тиззасидан жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этди.

 Ўйиндан сўнг шифокорлар футболчига тиззанинг хочсимон боғлами тўлиқ йиртилиши, шунингдек, иккала оёғида мениск шикастлангани ташхисини қўйишди. Яқин кунларда у операция қилинади. 

 Испания матбуотига кўра, Милитаонинг тўлиқ тикланиши учун тахминан тўққиз ой керак бўлади. Шу боис у бу мавсумда бошқа майдонга тушмайди. Эслатиб ўтамиз, Милитао худди шундай жароҳат туфайли ўтган мавсумнинг асосий қисмини ўтказиб юборганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.