Митрович «Ал-Ҳилол»га ўтади

Митрович «Ал-Ҳилол»га ўтади

«Фулхэм» Александр Митровичнинг истагини қондиради ва уни Саудия Арабистонига сотади.

Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, лондонликлар «Ал-Ҳилол» билан деярли келишган. Улар учун охирги тафсилотларни ҳал қилиш қолади. Лондонликлар аввалроқ Яқин Шарқ клубидан тушган иккита таклифни рад этганди. Улардан бири 30 миллион евро эди. «Ал-Ҳилол» аллақачон Митрович билан шартнома шартларини келишиб олган. «Фулхэм» сербиялик ҳужумчи ўрнига «Вулверхэмптон»дан Рауль Хименесни сотиб олади. Трансфер 5,5 миллион фунтга баҳоланмоқда, футболчи ҳатто тиббий кўрикдан ҳам ўтган, деб хабар беради Sky Sports. Митрович ўтган мавсум АПЛнинг 24 ўйинида 14та гол урган, Хименес эса 15 ўйинда гол ура олмаган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.