Мората Италияга қайтиши мумкин

Мората Италияга қайтиши мумкин

«Рома» раҳбарияти ва мураббийлар штаби ёзги трансфер ойнасида жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи.

Бу борада «Атлетико» форварди Альваро Мората Рим клубининг асосий номзодлар рўйхатидан жой олган, деб хабар бермоқда Calciomercato нашри. Қайд этилишича, 30 ёшли Мората ҳам яна Италияга қайтишни истайди. Айтиш керакки, у фаолияти давомида «Ювентус»да бир неча мавсум муваффақиятли тўп сурган эди. «Трансфермаркт» портали экспертлари Альваро Моратани 25 миллион еврога баҳолашмоқда. 2022/2023 йилги мавсумда испаниялик ҳужумчи «матрасчилар» сафида 45та ўйин ўтказиб, 15та гол урди ва 3та голли узатмани амалга оширди. Эслатиб ўтамиз, «Рома»нинг шорт-листидан Мауро Икарди ва Уильфрид Заха каби таниқли ҳужумчилар ҳам жой олишган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.