Москардо 20 миллионга харид қилинди

Москардо 20 миллионга харид қилинди

«ПСЖ» бразилиялик ёш ярим ҳимоячи Габриэл Москардони сотиб олди.

18 ёшли футболчи парижликлар билан 2028 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолади. Москардо «Коринтианс»да мавсум охиригача ўйнашда давом этади. Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, «ПСЖ» Москардо учун 20+2 млн. евро тўлайди. Москардо «Коринтианс» сафида 25та ўйин ўтказиб, 1та гол урган, яна 1та голга ассистентлик қилган ва 9та сариқ карточка олган. Габриэл ҳали Бразилия миллий жамоасида ўйнамаган, Бразилия U23 сафида 1 бор майдонга тушган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.