Моур Ковачични сўраяпти

Моур Ковачични сўраяпти

Фаолиятининг асосий қисмида топ-5 лигаларда ишлаган Жозе Моуриньо энди Туркия Суперлигаси вакили «Фенербахче»ни чемпион қилишга уриниб кўради.

Португалиялик мутахассис ўз одатига кўра, жамоасига катта юлдузларни чақиряпти. Бу гал Моуриньо клуб раҳбариятидан «Манчестер Сити» марказий ярим ҳимоячиси Матео Ковачични олиб келишни сўраяпти. Манбага кўра, Моуриньо хорватиялик 30 ёшли футболчининг ўйин услубини ёқтиради. Қолаверса, «Фенербахче»да айнан майдон марказини кучайтириш эҳтиёжи борлиги ҳам бу трансфернинг аҳамиятини оширади. Ковачич ўтган мавсумда барча турнирларда 46 маротаба майдонга тушиб, 3та гол ва битта ассист муаллифи бўлди. Унинг «шаҳарликлар» билан шартномаси 2027 йилнинг ярмигача тузилган. Футболчи 30 миллион еврога баҳоланмоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.