Лукас Моура Сан-Паулуга қайтди

Лукас Моура Сан-Паулуга қайтди

Бразилиялик вингер Лукас Моура ўзи тарбия топган «Сан-Паулу» клуби билан шартнома имзолади.

Фабрицио Романо хабарига кўра, футболчи ва клуб келишуви 2023 йил охиригача тузилади. Бу бўйича барча ҳужжатлар имзоланган ва тез орада расман эълон қилинади. Шунингдек, ушбу трансфер ойнасида «Сан-Паулу»га колумбиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи Хамес Родригес қўшилди. Лукас Моура «Тоттенхэм» сафига 2018 йилнинг январида «ПСЖ»дан кўчиб ўтган эди. У «шпорлар» сафидаги дебют голини Англия кубоги доирасида «Рочдейл»га қарши ўйинда киритди. Умуман олганда, «Тоттенхэм» сафида бразилиялик ҳужумчи 221 учрашувда 39 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган. 30 ёшли Лукас АПЛнинг ўтган 2022/2023 йилги мавсумида бор-йўғи 15та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.