Мудрик 4 йилга дисквалификация қилиниши мумкин

Мудрик 4 йилга дисквалификация қилиниши мумкин

«Челси» ва Украина терма жамоаси футболчиси Михайло Мудрикнинг октябрда топширган допинг тести ижобий чиққан.

Тез орада футболчининг допинг тестининг «Б» пробаси ҳам текширилади. Агар бу ҳам ижобий чиқса, Михайло Мудрик тўрт йилга футболдан четлатилади.

Эслатиб ўтамиз, «Челси» украиналик футболчининг 2023 йилнинг қишида 70 миллион еврога сотиб олганди. Унинг Лондон жамоаси билан тузган шартномаси 2031 йилга қадар мўлжалланган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.