Мукоко Дортмундни текинга тарк этадими?

Мукоко Дортмундни текинга тарк этадими?

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ижрочи директори Ханс-Йоахим Вацке ҳужумчи Юсуф Мукоко билан шартнома борасидаги вазиятга изоҳ берди.

«Агар иккала томоннинг ғоялари тўғри келмаса, Юсуф биз учун ўйнашда давом этмайди, аммо бу сўнгги чора. Бу содир бўлиши мумкин, лекин, албатта, Мукоко биз билан қолади деб умид қиламиз», - дея Вацке сўзларидан иқтибос келтирган Sky Germany. Томонлар ўртасидаги келишув мавсум охирида ўз ниҳоясига етади. Юсуф Мукоко «Боруссия» таркибига 2016 йилнинг ёзида 12 ёшида келиб қўшилган эди. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 22та ўйинда 6та гол урди ва 6та голли узатмани амалга оширди. Аввалроқ «Барселона» футболчига фаол қизиқиш билдираётгани, Мукоконинг ўзи ҳам фаолиятини Каталония пойтахтида давом эттиришга қарши эмаслиги ҳақида хабар берилганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.