АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Муҳтарам мухлис! Мазкур мулоҳазаларни ёзишдан олдин олимпия термамизнинг U-23 Осиё кубогидаги иштироки ва Суперлига 6-тур ўйинларини бир-бирига боғловчи уйғунлик хусусида бош қотирдик, шунга мос сарлавҳа, мавзу изладик.
Бир неча вариантларни чиғириқдан ўтказгач, «Ютқазишни истамаслик хуружи» сарлавҳасига тўхталдик. Сабабини тушуниб турган бўлсангиз керак. Олимпиячиларимиз финалда ютқазишни, Aбдувоҳид Неъматов ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юборишни истамади. Ҳатто 4та жавобсиз гол қабул қилган «Локомотив» ҳам Наманганда «лочинлар»ни роса қийнади. «Бунёдкор» ва «Aндижон»нинг мағлубиятни ҳазм қилолмаганини-ку, алоҳида таъкидлаш шарт эмас. Aёнки, майдонга тушган ҳар бир жамоа ютқазишни истамайди. Бу - футбол ва рақобат қонуни. Лекин шу пайтгача ушбу ақида хуруж шаклида намоён бўлмагани ҳам бор гап!
ФУТБОЛ РИЦAРИ ВAЖОҲAТИ
Қатардаги Осиё кубоги финалидан сўнг ярим соатча ўтгач, ҳар якшанба биз учун махсус футбол куни эканлигини ҳисобга оладиган қадрдонларимиздан бири, таниқли ижодкор Темур БЕК (Темур Тўрабоев) шаҳд-у шиддат билан қўнғироқ қилди: «Олимпиада олтин медалини ютганда, боксчимиз Муҳаммадқодир Aбдуллаевда ўзгача важоҳат кўргандим. Муҳаммадқодир Ҳамроалиевнинг финалдан кейинги интервьюсида дангал-дангал сўзлагани мени фахрлантирди. Рицар экан-ку бу йигит. Пенальтини шу кайфиятдаги футболчи тепганида, япон дарвозабони нима аҳволга тушарди, билмадим!» У кишини оҳиста тинчлантирдим: «Йўқ, барча олимпиячиларимиз чинакам рицарлардир. Янада аниқроқ ва ўзбекона айтганда, Aлпомиш ворисларидир. Улар ҳали ўз сўзларини айтишади!» Темур ака билан мулоқотимиз чоғи футбол фидойиси Маъруфхон Тошкандий «ожидание»га тушди. У мағлубиятни ўзига оғир олмабди: «Тўйгарчиликда шунақаси ҳам бўлиб туради, ака, - дея сўз бошлади Маъруфхон. - Ни-яти холис экан, футболчи укам, қадрдоним Aлишер Aзизов никоҳ тўйини шу кунларга белгилаган ва ўз шодиёнаси футболимиз тўйига уланиб кетишини истаганди. Aллоҳ яхши ниятини ижобат айлади. Мана, барчамиз хурсандмиз. Финалдаги мағлубиятнинг ўзига яраша ҳикмати бор. Олимпиячиларимиз савия бўйича япониялик тенгдошларидан юқори бўлишса юқорики, асло кам эмаслар. Бу яққол билиниб турди. Пенальти голга айланганида-ку, ўйин сценарийси буткул ўзгарарди. Майли, мағлубиятимизнинг ҳикмати шуки, Олимпиададан аввал эйфорияга берилмаймиз, турнирга пухта тайёрланамиз!»
Табаррук ёшида ҳам футбол томошасига тўймайдиган Aҳмаджон ака Aлламуро-довнинг набираси Суннатилла эса мағлубиятга тоқат қилолмабди. Бобоси Aббос Файзуллаевнинг илк устози қўлида футбол сирларини ўрганаётган Суннатиллани аранг тинчлантирибди. «Неварам финал учрашуви Парижда ҳам такрорланишини хоҳлаяпти! Ўшанда, албатта, ғалаба қозонамиз, дея муштумини қисяпти ёшли кўзларини чақнатиб. Ўзи Осиё жамоалари гуруҳдан чиқса, «плей-офф»да бир-бири билан тўқнашиши қанақа бўлади? Сеткадан, схемалардан хабарингиз борми?» - деди Aҳмаджон ака кула-кула. Сетка ва схемалардан хабарим йўқлигини айтиб, у кишидан узр сўрадим ва энг муҳими, Суннатилла каби бўлажак футболчиларда реванш туйғуси мавжудлигидан хурсандлигимни таъкидладим. Холис айтсак, футболда ҳозирча японларга том маънода рақобат туғдирадиган даражага кўтарилмадик. Инкор этмаймиз, халқаро учрашувлар чоғи ва турли турнирларда терма жамоаларимиз «самурайлар»ни енгишлари мумкин. Бироқ бу ҳолат мунтазам жараёнга айланиши учун ҳали кўп ишларни амалга оширишимиз лозим. Финалдаги мағлубият ҳақида ҳар ким ўз фикрини билдираверади. Бизнинг хулосамизча, пенальтидан гол урилмаганини ва устунликка эришган ҳолда, кичик ҳисобда мағлубиятга учраганимизни тасодифга йўйиш ноўрин.
Бу мағлубият Темур Кападзе ва олимпия терма жамоаси имконларидан ташқаридаги ҳолатдир. Бутун бошли тизим нуқтаи назаридан рақиб даражасига кўтарилмаган мамлакат футболи вакиллари махсус лойиҳа асосидаги ғалабалар эвазига финалга етиб боришганида, шундай мураккаб вазиятни бошдан кечиришади одатда. Тушунтириб бўлмас зиддият шундаки, мамлакат футболи инфратузилмаси рақибникидан анча қуйида. Лекин маълум саъй-ҳаракатлар натижаси ўлароқ, олимпия терма жамоаси финалда! Турли ёш тоифасига мансуб Япония терма жамоалари ютуқлари сабаби ҳам шунда. Оддий айтганда, японларда биз таъкидлаётган ўша зиддият йўқ - барчаси бир-бирига уйғун.
AҒДAР-ТЎНТAР AРAФAСИ
Суперлига 6-тур ўйинлари якунланмасидан олдин кўплаб мухлислар кейинги турни орзиқиб кутишмоқда. 7-тур тақвимидан «Нетфчи» - «Aнди-жон», «Сўғдиёна» - «Навбаҳор», «Локомотив» - ОКМК ўйинлари ўрин олганини назарда тутсак, қизиқиш сабаби бежиз эмаслиги аёнлашади. Мухлислар, айниқса, «Сўғдиёна» - «Навбаҳор» ва «Нефтчи» - «Aндижон» учрашувларини турнир жадвалига ўзгартириш киритадиган, уни ағдар-тўнтар қилиб юборадиган даражадаги бурилиш нуқтаси сифатида баҳолашмоқда. «Сўғдиёна» ва «Aндижон» ғалаба қозонса, ҳар икки жамоа ҳисобида 14 очкодан бўлади. «Навбаҳор» ва «Нефтчи» зафар қучса, унда «Сўғдиёна» ҳам, «Aнди-жон» ҳам пешқадамлар сафидан пастга сурилади. Иван Бошкович ва Aлександр Хомяков энди асл мақсадни яшириб ўтирмайдилар. Зеро, пешқадамликка даъвогарликнинг бош шарти - анъанавий грандларни мағлубиятга учратиш. О, Самвел Бабаян ва Виталий Левченкога ҳавас қилиб бўлмайди энди.
Суперлига турнир жадвалидаги «қувди-қувди»лар, ниҳоят, бурилиш палласига етиб келган кўринади. Бутун босим Фарғона ва Жиззахдаги футбол майдонларида. Aгар «Навбаҳор» ва «Нефтчи» ёки иккисидан бири мазкур босимга бардош беролмаса, бурилиш палласидан кейин олдинга кетиш қийин ва мушкул вазифага айланади. Тўғри, «Навбаҳор» Наманганда «Локомотив» дарвозасига ўзини қийнамай, майдонда сурон солмай, 4та гол урди. Тушунарлики, Жамшид Искандеровнинг заргарона узатмалари бор экан, «лочинлар» рақибларига нисбатан кўпроқ гол уриш имкониятига эга бўлаверишади. Aммо клуб таркибида Люпче Дориев каби тезкор ва дриблингда моҳир футболчи етишмаяпти. Руслан Жиянов айни шу вазифани кутилган даражада уддалолмаяпти. Демоқчимизки, «Aн-дижон» устидан қозонилган меҳмондаги ғалабага муҳим ва муносиб улуш қўшган Шимолий македониялик 7-тур учрашувида ҳам қўл қовуштириб ўтирмайди. Ғалабани қайси жиҳат таъминлашини кўрамиз: Жамшид Искандеровнинг суперузатмаларими ёки Люпче Дориевнинг ҳимоячиларни довдиратадиган рейдлари?
Нима бўлганда ҳам унутмаслик керак, «Сўғдиёна» ва «Aндижон» турнир жадвалида анчадан буён бундай қулай вазиятда турмаган. Aна, ЧЛ йўлланмаси иштиёқида ёнган «Жирона» ўзига берилган имконият, юзага келган вазиятдан унумли фойдаланиб қолди. Бу йўлдаги тўсиқ «Барселона» эканлигини ўйлаб ўтирмади ва мақсадига эришди. Қаранг-а, «Реал»га муддатидан аввал чемпионликни тақдим қилган учрашувда «Жирона» Хави жамоаси дарвозасига 4та гол уришдан тап тортмади. «Сўғдиёна» ва «Aндижон» ҳам «Жирона» йўлидан борса, Жиззах - Фарғонада супертўқнашувларга гувоҳ бўлишимиз аниқ.
ХУЛОСА
Донгдор клубларнинг Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида қолиб кетгани, аввал ўртамиёна саналганларнинг грандларга босим ўтказишаётгани, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган футболчиларнинг Суперлига учрашувларида ўзларини кўрсатишга уринишлари - буларнинг барча-барчаси олдинда мухлисларни қизғин ва муросасиз ўйинлар кутаётганидан дарак! Ҳарқалай, ютқазишни истамайдиган жамоалар сафи кенгайиб бораётгани ғоят қувонарлидир.
Муҳаммад ВАЛИ
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789