АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
2022 йилнинг май ойи «Фрайбург»нинг 118 йиллик фаолиятидаги энг ёрқин ой бўлиши мумкин эди.
Ички чемпионат якунига 2 тур қолганида жамоа Бундеслиганинг етакчи квартетида бораётган, ЕЧЛ йўлланмаси ва Германия Кубоги соҳибига даъвогарлик қилаётганди. Бироқ «Фрайбург» ҳар икки йўналишда ҳам омадсизликка учраб, нуфузли турнир йўлланмаси ва кубокни Тедесконинг «Лейпциг»ига бой берди.
Бир эмас, иккита ўта кучли зарбани қабул қилган «Фрайбург» устози Кристиан Штрайх ўзини бошқа ҳар қандай касбдошидан ўзгача тутди. Олимпия стадионидаги пенальтилар сериясигача чўзилган аламли мағлубиятдан кейин у ҳар бир шогирдини қучоқлаб, ҳамдардлик билдирди, ҳакамга миннатдорчилик изҳор этди, ғолибларни табриклади ва дарвоза ортида жойлашган трибунадаги 30000 мухлисга таъзим қилиб, узр сўради.
Ўша пайтда унинг юзига қалқиган аламли табассум матбуот анжуманида ҳам тарқамади: «Дарғазаб бўла олмайман. Балки эртага бўларман, лекин бугун эмас. Биз ғалабани ҳам, мағлубиятни ҳам биргаликда баҳам кўрамиз».
Қаттиқ койинмаслиги ҳақида Штрайх ўйиндан бир кун аввал огоҳлантирганди: «Кубокни қўлга киритсак, ажойиб иш бўлади. Мабодо қўлга кирита олмасак, осмон узилиб, ерга тушмайди».
Матбуот вакиллари 2021|2022 йиллар мавсуми «Фрайбург»нинг чўққиси бўлди, деб ҳисобладилар. Уларнинг фикрича, жамоа ажойиб имкониятдан фойдалана олмади, бу ёғига натижалар пасайиб кетади.
Амалда бунинг акси бўлди: Германиянинг жанубий жамоаси 2023 йилни Бундеслигада 2-ўрин ва ЕЛда гуруҳ ғолиби мақомида кутиб олди. Бу тасодифий муваффақият эмас. «Фрайбург» қудратини статистик кўрсаткичлар тасдиқламоқда, жамоа ҳамон етакчи тўртликда.
Штрайх эса натижаларга аввалгидек ортиқча ҳиссиётларсиз муносабат билдирмоқда: «Еврокубок мусобақаларида иштирок этаётган йилда биз учун муҳими - «Фрайбург»ни элитада олиб қолиш. Агар буни уддаласак, мавсумни яхши ўтказган бўламиз».
The Guardian германиялик мураббийни «Лестер»нинг чемпионлик мавсумидаги Раньерига қиёслади. Италиялик мутахассис ҳам сўнгги турга қадар унинг вазифаси «тулкилар»ни Чемпионшипга тушиб кетишдан сақлаб қолиш эканлигини таъкидлаганди. Касбдошлардаги ўхшашликдан Штрайх ҳам хабардор бўлиши мумкин. Лекин у ҳеч кимдан нусха кўчирмайди. У 230000 кишилик шаҳарнинг аутсайдер жамоасини «Боруссия,Д», «Лейпциг» ва «Бавария» билан рақобат қила оладиган жамоа мақомига олиб чиққан ўз услубида ишлайди.
Штрайх «Фрайбург»да Лёв билан тўп сурган
Гўшт дўкони соҳибининг ўғли бўмиш Кристиан 22га чиққанида «Фрайбург» таркибидан жой олиб, бир мавсум тўп сурди. Ўшанда Йоахим Лёв жамоа ҳужумчиси эди. Кейин Штрайх «Хомбург»га ўтди ва у билан элитада ўйнай бошлади. Бироқ жамоа мавсумни сўнгги поғонада якунлади.
«Хомбург» элитани тарк этгач, Кристиан тўсатдан қадрдон ўлкасига қайтди ва катта футбол билан хайрлашди. Энди у 5-дивизион вакили - «Фрайбургер» таркибидан жой олди. Шаҳарнинг иккинчи жамоасида 4 мавсум тўп суриш билан биргаликда ўқиш ва отасининг дўконида ишлашни давом эттирди. Кейин эса оёғидан жиддий жароҳат олиб, 30 ёшда фаолиятини якунлади. 1995 йилда Штрайх иккинчи ва охирги марта «Фрайбург»га келди. Аввалига у болалар билан шуғулланди, кейинроқ ёшлар жамоасида ишлади ва 3 марта (2006, 2009, 2011) Германия Кубоги ва бир марта (2008) Германия чемпионатида ғолиб чиқди. Унинг тарбияланувчилари орасидан Деннис Аого, Омар Топрак, Оливер Бауман ва Даниэль Шваб каби иқтидорлар етишиб чиқишди. 2011 йилдаги финалдан кейин Кристианни асосий жамоага Маркус Зоргга ёрдамчи этиб тайинлашди. Дарвоқе, «Фрайбург»га келишидан аввал Лёв ва Фликка миллий терма жамоада ёрдамчи бўлган Зорг клубда омадсизликка учради - 17та ўйинда 13 очко. Шундан кейин раҳбарият Штрайхга мурожаат қилди. Кристиан бир неча кун таклифни қабул қилмай, қаршилик кўрсатди. Лекин мутасаддилар рад этиб бўлмайдиган далилни топа олдилар: «Янги мураббий янги ўйинчиларни олиб келади. Клубимиз эса ворислик анъаналарига асосланган. Бундай муҳитга бегона кишини қандай мослаймиз? Ҳаммаси сенинг қарорингга боғлиқ».
Ортда қолган 11 йилдан кейин, Штрайх ўзини бошқа жамоа мураббийи сифатида тасаввур ҳам қила олмайди: «Фрайбург»га ҳаддан ташқари ўрганиб қолдим. Агар қўққисдан бегона кишилар қуршаб олишса, ўзимни бутунлай йўқотиб қўярдим».
Кристиан ўзининг турмуш тарзи, мураббийлик услублари ва фалсафий матбуот анжуманлари билан «Фрайбург» фарзанди мақомига кўтарилди. Бунда ташқари, ҳозирда у - топ-чемпионатлар бешлигидаги деярли энг барқарор мураббий. «Деярли» ибораси унинг битта жамоани узлуксиз бошқариш бобида фақат Диего Симеонедан ортда эканлигини англатади. Аргентиналик мураббий «Атлетико» Штрайхдан 6 кун аввалроқ (2011 йил 23 декабрда) қабул қилган.
Штрайх яратган муҳит
Трансфер бюджетлари рейтингида «Фрайбург» Бундеслиганинг қуйи поғоналарида юради. Клуб пул билан ўта эҳтиёткорона муомала қилади. Шу сабабли ўта қиммат футболчиарни харид қилмайди ва фақат мураббий ишончини қозонганларни олади. Трансфер жараёнида Кристиан нафақат футболчининг маҳоратига, балки унинг табиати ва майдон ташқарисидаги юриш-туришига эътибор қаратади. Клуб ижрочи директори Йохан Сайер қўшимча сифатида 1-2 соатлик машғулотдан кейин уйига кетадиган ўйинчи клубга керак эмаслигини таъкидлади: «Биздаги иш қоидаси сал бошқачароқ. Кристиан жамоасида ҳамма машғулотдан кейин қолади ва шуғулланишни давом эттиради. Чунки якка-якка ҳолда лиганинг яхши ўйинчиси эмаслигини ҳамма яхши билади. Бундеслига даражасидаги спорт формасида бўлиш учун кўпроқ тер тўкиш талаб этилади». Таркибни мураббийга мос ўйинчилардан шакллантириш муаммоларга чек қўйиш билан биргаликда, жамоанинг аҳил ва ҳамжиҳатлигини таъминлайди. Мафтункор муҳитнинг юзага келишида мураббийнинг мулоқот маданияти ҳам муҳим ўрин тутади. Шогирдлари уни тўла тушунишлари учун у етакчи ўйинчиларга таянади. Улар мураббий кўрсатмаларини жамоадошларига мукаммал етказадилар. Жамоада узлуксиз алоқа ҳукмрон. Қайсидир футболчи ОАВ вакилига нима учун майдонга тушмаётгани ҳақида нолиганини ҳеч қачон эшитмайсиз. Штрайх ўз қарорларини тушунтириш учун вақтини ҳам, кучини ҳам аямайди» деб ёзганди Кристоф Руф ўзининг «Фрайбург» ва мураббий ҳақидаги асарида.
«Фрайбург» - оила-клубми?
Жамоанинг ички тизими хусусидаги ҳикоялардан у ердагилар 100 йилдан бери бир хил ишни бажарар эканлар, деган хулосага келиш мумкин. Бироқ аслида ундай эмас. Биринчидан, «Фрайбург» бизнес қонунлари асосида ишлайди, ҳар бир хизматчи ўз соҳаси учун масъул, мутахассис - айнан у. Иккинчидан, «Фрайбург»да ҳокимият алмашуви мавжуд. 2019 йилдан клубни янги президент бошқармоқда: бунгача Фрайбург гимназиясини бошқарган Эберхард Фугманн сайловда ғолиб чиқди. у 1982 йилдан спорт жамиятининг аъзоси эди ва ўз номзодини қўйганди. Ҳатто Штрайх ҳам ўз лавозимига ёпишиб олмаган. Унга бир неча марта узоқ муддатли шартномани таклиф этишди, аммо у ҳар йили амалдаги келишувни 1 йилга узайтиради. «Шунда миям яхшироқ ишлайди», - дейди мураббий. «Унинг фаолияти ўта ғаройиб. Ўйлашимча, клубда у ўчмас из қолдиради. Бироқ мен буни тасаввур қила олмайман, чунки Штрайхсиз «Фрайбург» - «Фрайбург» эмас!» - деди фахрий ҳужумчи Нильс Петерсен.
Ҳа, Кристиан Штрайх - «камтарга камол» ҳикматининг футболдаги исботи!
Содиқ СОБИР тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789