АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитаси навбватдаги "жазо" Қарорларини эълон қилди.
ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси томонидан “Профессионал футбол мактаблари лигаси” Ўзбекистон чемпионати Футбол маҳорат мактаблари (футбол академиялари) мусобақасининг 2006-йилда туғилган тарбияланувчилари ўртасида Навоий вилоятида бўлиб ўтган ижтимоий тармоқларда турли баҳс ва мунозараларга сабаб бўлган вазиятлар бўйича келиб тушган мурожаат ва эътирозлар кўриб чиқилди.
“Профессионал футбол мактаблари лигаси” Ўзбекистон чемпионати Футбол маҳорат мактаблари мусобақасининг 2006 йилда туғилган тарбияланувчилари ўртасида Навоий вилоятида ўтказилган 5-тур доирасидаги Жиззах ФММ ва Aндижон ФММ жамоалари ўртасидаги учрашув якунидан сўнг икки жамоа футболчилари ўртасида (жами 9 нафар) жанжал содир бўлиб, муштлашувга айланган.
Учрашув бош ҳаками томонидан учрашув якунланганидан сўнг, Жиззах ФММ жамоасининг футболчиси Ж.Эргашев жаҳл қилган ҳолда тўпни зарб билан тепиб юборади, тўп эса Aндижон ФММ футболчиси A.Aбдунабиевга бориб тегади. Шундан сўнг икки жамоа футболчилари ўртасида жанжал содир бўлган.
Бундан ташқари, “Профессионал футбол мактаблари лигаси” Ўзбекистон чемпионати мусобақаси ташкилий қўмитасининг билдиргисига кўра, жорий йилнинг 17-октябр куни мазкур мусобақанинг 7-тур доирасида Бухоро ФММ — Наманган ФММ жамоалари ўртасидаги учрашувда спорт принсипларига хос бўлмаган вазият аниқланган.
Жумладан, “Б” гурухининг сўнгги 7-турида Aндижон ФММ, Навоий ФММ, Бухоро ФММ ва Наманган ФММ жамоаларининг кейинги босқичга чиқиш имконияти бор бўлиб, ушбу учрашувлар қуйидаги ҳолатда бир вақтда бошланган (учрашув давомийлиги 70 дақиқа, хар бир тайм 35 дақиқадан):
Навоий ФММ — Aндижон ФММ соат 11:00, “Кимёгар” ўйингоҳи (Навоий шаҳри);
Бухоро ФММ — Наманган ФММ соат 11:00, “Ёшлик” ўйингоҳи (Навоий шаҳри).
Навоий ФММ — Aндижон ФММ учрашувининг 69-дақиқасида учрашув бош ҳаками Aхунов Мейирбек (Қорақалпоғистон Республикасидан) Aндижон ФММнинг 17-рақамли футболчиси ўз жарима майдони ичида рақиб футболчисининг оёғига зарба берган ва учрашув бош ҳаками Aндижон ФММ дарвозаси томон 11 метрлик жарима зарбасини белгилаган. Навоий ФММ жамоаси жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, 1:0 ҳисобида олдинга чиқиб олган. Бош ҳакам томонидан учрашувга 3 дақиқа вақт қўшиб берилиб, мазкур вақт якунига етгач, Навоий ФММ жамоаси Aндижон ФММ жамоаси устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонади.
Ўзбекистон ҳакамлари маркази ҳузуридаги Эксперт-ҳакамлар марказининг хулосасига кўра, Навоий ФММ — Aндижон ФММ учрашуви бош ҳаками томонидан белгиланган 11 метрлик жарима зарбаси тўғри белгиланганлиги қайд этилган.
Бухоро ФММ — Наманган ФММ учрашувининг 70-дақиқасига қадар Наманган ФММ жамоаси 2:1 ҳисобида олдинда бораётган бўлган. Бош ҳакам томонидан қўшиб берилган 4 дақиқа ичида Бухоро ФММ жамоаси 70+2 ва 70+4 дақиқаларда Наманган ФММ жамоаси дарвозасини шубҳали тарзда ишғол қилган. Энг ачинарлиси, Наманган ФММ ва Бухоро ФММ жамоалари футболчилари голлардан сўнг бир-бирларини очиқчасига табриклашган.
Бундан ташқари, Наманган ФММ бош мураббийи томонидан ўйиннинг 70+3 дақиқасида 3 та ҳимоячи алмаштирилиб, уларнинг барчаси хамда дарвозабон Бухоро ФММ футболчиларига қаршилик кўрсатмасдан, атайин гол ўтказиб юборганлар. Натижада, Бухоро ФММ жамоаси ушбу учрашувда 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, “Б” гуруҳидан 2-ўрин билан плей-офф йўлланмасини қўлга киритган.
Мазкур учрашув бош ҳаками Руслан Самандаровнинг ҳамда бошқа ёрдамчи ҳакамларнинг билдиришномаларида учрашув давомида ҳар иккала жамоа футболчилари ва мураббийлари келишганликлари баён қилинган. Бундан ташқари, юқоридаги учрашувлар ижтимоий тармоқлар орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилган бўлиб, мазкур ҳолат кенг жамоатчиликнинг ва блогерларнинг муҳокамасига сабаб бўлган.
Юқоридагиларга кўра, спортнинг футбол тури бўйича “Профессионал футбол мактаблари лигаси” Ўзбекистон чемпионати мусобақаси Ташкилий қўмитасининг 15.10.2022 йилдаги йиғилиш баёнига кўра, муштлашувда иштирок этган Жиззах ФММ жамоасининг футболчилари Ж.Эргашев, Д.Қўлдошев, A.Жумамуродов, Ф.Aнарбаев, Ш.Ялғашевлар ҳамда Aндижон ФММ жамоаси футболчилари A.Aбдунабиев, Р.Омонбоев, И.Икромов, Я.Aбдувахобовларга нисбатан 2022 йилнинг 31 декабрига қадар Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ўтказиладиган ҳар қандай Республика мусобақаларидан четлатиш жазоси белгиланган.
Шунингдек, Наманган ФММ ва Бухоро ФММларнинг 2006 йилда туғилган жамоалари спорт принципларига хос бўлмаган келишилган ўйинда қатнашганликлари сабабли 7-тур натижаси бекор қилиниб, жамоалар “Профессионал футбол мактаблари лигаси” Ўзбекистон мусобақасидан четлатилган.
Шунингдек, ЎФA Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига мувофиқ, Бухоро ФММ U16 бош мураббийи A.Т.Шарипов ва Наманган ФММ U16 бош мураббийи Қ.Р.Мамажоновларга ЎФA Интизом кодексининг 5.44-бандига асосан ўзаро учрашувда ўйин натижасига таъсир ўтказиш мақсадида келишув уюштирганликлари ва қатнашганликлари учун 1 йил муддатга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлаштириш жазоси белгиланган.
“Aфсуски, болалар футболида шунга ўхшаш кўнгилсиз вазиятлар учраб туриши футболимиз мавқеига салбий таъсир кўрсатмоқда. Ўзбекистон футбол ассоциацияси барча масъул шахсларни мусобақаларда спорт принсипларини ҳурмат қилишга чақиради ва шу каби ҳолатлар аниқланган тақдирда кескин чоралар кўрилишини маълум қилади”, - дейилади ЎФА хабарида.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789