ЛЕГИОНЕРЛАРИМИЗ: Нисбатан сокин уик-энд
Италия. «Кальяри» «А» серия 34-турида Элдор Шомуродовнинг собиқ клуби - «Женоа» меҳмони бўлиб, ортга 0:3 ҳисоби билан қайтди.
Бразилиянинг «Коринтианс» клуби мухлислари футболчилардан бирини аёвсиз калтаклашди.
Globo нашрида келтирилишича, ультрас энди ундан клуб билан тузган шартномасини зудлик билан бузиб, тезроқ кетишни талаб қилмоқда. Савол: ўша футболчи қайси айби туфайли кучли нафратга уради? Ўзи у ким?
Ҳаммаси тушунарли: таъкидланишича, ярим ҳимоячи Луан «Коринтианс» учун мураккаб бир паллада ўзини жароҳатлангандек кўрсатган (қовурғаси шикастланганини айтиб, машғулотларда қатнашмаган). Энг ёмони, мухлислар унинг жароҳати сохта эканлиги ва дўстлари билан кўнгилхушлик қилишга йўл олганидан хабар топишган. Қисқаси, улар Луан дам олаётган жойга бостириб кириб, уни зиёфатга чақирилган 4 нафар аёл кўз ўнгида калтаклашган. Энди мухлислар футболчини қўрқоқлик ва номардликда айблашмоқда ва ушбу хатти-ҳаракатини асло кечирмоқчи эмаслар. Дейлик, ультрас футболчига ҳам, клуб раҳбариятига ҳам ўртадаги шартномани бекор қилиш масаласида босим ўтказмоқда.
Аслида «Коринтианс»нинг жорий мавсумдаги омадсизлигида 30 ёшли Луанни ортиқча айблаш ноўрин. Чунки у майдонга тушмаяпти. Шунинг баробарида футболчининг трансфери клубга анча қимматга тушганини айтиш керак. Ҳар ҳолда, «Коринтианс» 3 йил олдин Луанни ўз сафига қўшиб олиш йўлида 5 миллион евро сарфлаганди (клуб тарихидаги рекорд сумма). Бироқ энг қимматбаҳо футболчи энди наф келтиролмайди, чоғи. Энг қизиғи, бразилиялик мухлислар Луанни Эден Азарга ўхшатишмоқда. Нега? Ҳа, бельгиялик футболчи «Реал»да кўп жароҳатланди, аммо у бирор марта айёрлик ишлатмагандир. Айниқса, қандайдир кўнгилхушлик учун. Алоҳида таъкидлаш жоиз, «Коринтианс»нинг турнир жадвалидаги позицияси можарони янада кескинлаштирмоқда. Бинобарин, Бразилиянинг азалий гранди айни пайт 20та иштирокчи орасида 16-ўринни банд этиб турибди ва унда «А» сериядан қуйи дивизионга қулаш хавфи йўқ эмас.
Италия. «Кальяри» «А» серия 34-турида Элдор Шомуродовнинг собиқ клуби - «Женоа» меҳмони бўлиб, ортга 0:3 ҳисоби билан қайтди.
«Реал» ҳаётида чуқур из қолдиган бразилиялик Каземиро El Chiringuito de Jugones нашрига берган интервьюсида илк марта нега «МЮ»га кетишни хоҳлагани хусусида ошкора гапирди.
Ҳа, футбол олами ҳозиргача бир жамоа таркибида шу қадар сермаҳсул тўп сураётган қанот ҳимоячиларини дуч келмаганди
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789