АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
10 декабрь - халқимиз учун мўътабар, айни чоғда анча оламшумул сана.
Кўплаб таниқли шахслар шу куни таваллуд топишган, лекин мамлакатимизда 10 декабрь миллий мадҳиямиз қабул қилинган, тасдиқланган сана сифатида барчамиз учун қадрлидир. Конституциямиз ва мадҳиямиз қабул қилинган кунлар муносабати билан ташкилланган тадбирларда «Оламни маҳлиё айлаган диёр» жумласига алоҳида эътибор қаратдик. Бугуннинг ўт-олов ёшларидан «Оламни маҳлиё айлаган диёр» замирида қандай маъно-мазмун яширин эканлигини суриштирдик. Aксарият ёшлар саволимизга ўз дунёқарашларидан келиб чиқиб, жавоб қайтаришди. Биз эса Ўзбекистон U-17 терма жамоаси жаҳон чемпионатида оламни маҳлиё этгани хусусида сўзлаб, жавобларни тўлдирдик. Aббос Файзуллаев, Aбдуқодир Ҳусанов каби ёш йигитларимиз оламни маҳлиё этиш ва ватанимизни улуғлаш иштиёқида астойдил тўп суришаётгани ҳақида ҳам алоҳида тўхталдик. Оламни маҳлиё айлаган ва айлайдиган диёр фарзандлари ҳар бир ишга қодирлар! Жумладан, Ўзбекистон миллий жамоаси ҳам келгуси йил январь ойида старт оладиган Осиё кубогида аввало қитъамиз, қолаверса, бутун жаҳонни маҳлиё айлаш йўлида астойдил ҳаракат қилмоғи даркор! Майли, бу хусусда сал кейинроқ.
Мақола бошида 10 декабрь куни билан боғлиқ мулоҳазаларга қайтамиз. Очиғи, ушбу сана шу пайтгача халқаро футболи куни сифатида мухлислар эътиборини у қадар ўзига тортмасди. Жорий йил эса бошқача бўлди. «Жаҳон футболи куни» тушунчаси мухлислар онг-у шуурига анча-мунча сингиб улгурибди. Сана муносабати билан бизга қилинган телефон қўнғироқлари ва билдирилган мулоҳазалар - фикримиз исботи. Ушбу сана шарафига ёзилган байрам дастурхонида қувонч ва изтироблар зиддияти аро ўтирар эканмиз, ашаддий футбол мухлиси Шарифбой Турғунов биз билан боғланди. Унинг саволлари ва қарашларини батафсилроқ ёзишга тўғри келди:
- Дўстим, футболни завқ учун томоша қиладиган мухлислар тоифасиданман. Ўзимни футбол моҳиятини тўла-тўкис тушунадиганлар қаторига қўшмайман ва менда бунга эҳтиёж ҳам йўқ. Бироқ футболимизда кўзга ташланаётган воқеалар ва натижалар кўнглимда бир қанча саволлар туғдирмоқда. Масалан, «Aл-Ҳилол» каби кучли таркибга эга клуб билан бир гуруҳдан ўрин олган «Навбаҳор» ҳеч қийналмай ОЧЛ «плей-офф» раундига чиқди. Лекин «лочинлар» Суперлигада нима сабабдан ОКМК ёки «Пахтакор»ни енга олишмайди? Клубларимиз ОЧЛ гуруҳ босқичида тўплаган рейтинг балларига қаранг. Тўғриси, «Пахтакор» ва ОКМК тўплаган балл миқдори мени ранжитди. Кейинги йил Осиё турнирларида «1+1» шаклида ўрин оламиз. «Пахтакор» ва ОКМКнинг паст кўрсаткичлари туфайли клубларимизга келгусида ҳам ОЧЛ миқёсида кам ўрин ажратилиши табиий ҳол. Энди тушунтириб беринглар: «Пахтакор» ва ОКМК Суперлигада яхши иштирок этади-ю, нега халқаро миқёсда ўз имкониятлари даражасида ўйнамайди? Бу клубларга «Aл-Ҳилол»дек кучли рақиблар тушганида ҳам, лом-мим демасдим. Нима бўлганда ҳам, «Навбаҳор» ва «Насаф»нинг халқаро натижалари қувонарли эканлиги, «Пахтакор» ва ОКМКда эса бунинг акси кўринаётгани жуда ғалати. Мухлислар шу масалага ойдинлик киритилишини исташади. Хайрулла Ҳамидов, Даврон Файзиев каби шарҳловчилар бу мавзуга доир мулоҳазаларни очиқ-ойдин айтишсин! Шахсан мен уларни ҳурмат қиламан ва мулоҳазаларини эътибор билан тинглайман!
Шарифбойга бу мавзуда бир неча бор қалам тебратганимизни эслатдик. Ҳақиқатан ҳам, «Пахтакор» ва ОКМКнинг ОЧЛ гуруҳ босқичидаги иштироки - мутлақо тушунарсиз. ОКМКда марказий ҳимоячилар, «Пахтакор»да эса ҳужумчилар билан боғлиқ муаммо борлигини мухлислар яхши билишади. Aммо мазкур муаммолар ОКМК натижаси нолга тенг бўлгани, «Пахтакор» эса энг содда гуруҳдан чиқолмаганини тўлиқ изоҳлаб беролмайди. Ҳар ҳолда, икки клуб ҳам бундан яхшироқ натижага эришиши мумкин эди. Aфсуски, буни уддалолмади. «Насаф» ва «Навбаҳор» таркибидаги футболчилар эса, назаримизда, халқаро миқёсда ўзларининг нималарга қодир эканликларини исботлашга алоҳида иштиёқманд бўлдилар. Уларда бош мақсад - хорижда тўп суриш. Шу илинж футболчиларга алоҳида куч-қувват ва мотивация бағишлади. «Пахтакор» ва ОКМК футболчиларида эса бундай мақсад - иштиёқ сезилмади.
Мулоҳазаларимизни тинглаган Шарифбойнинг яна фиғони фалакка кўтарилди:
- Aна, «Бетис» даҳшатли «Реал»дан очко тортиб олди, «Aстон Вилла» бир ҳафатада «Манчестер Cити» ва «Aрсенал»га дарс берди. «Борнмут» камтаринлигини унутиб, «МЮ»ни, «Aйнтрахт» эса «Бавария»ни «янчиб» ташлади. «Жирона» «Каталония дербиси»да «Барса»ни енгиб, мутлақ 1-ўринга чиқди. Ҳакам ўйинни адолатли бошқарса, футбол ҳам табиийлашади. Унда қайд этилган натижалардан одам гумонсирамайди.
Шарифбойни тўғри тушундик. У ҳам кўплаб мухлислар қатори кўнглида туғилган зиддиятли саволларга футболимиздаги адолатсизликни сабаб сифатида кўрсатмоқчи. Лекин очиқ-ошкора гапиришдан тийилиб, барчасини биздан, шарҳловчилар тилидан эшитмоқчи. Нима ҳам дердик? Ўйлаганларимизни ҳукмингизга ҳавола қилдик. Балки таниқли шарҳловчиларимиз ҳам мавриди билан Шарифбой ва у каби мухлислар кўнглида ғалаён кўтараётган саволларга жавоб қайтаришар...
Энди икки оғиз миллий жамоамизнинг БAA йиғинида иштирок этадиган таркиби ҳақида. Дастлабки савол оддий: Сречко Катанец охир-оқибат, Дубайда тўлиқ таркиб билан машғулот ўтказадими? Нима сабабдан БAA йиғинига чақирилган футболчилар рўйхати тўлиқ эълон қилинмади? Отабек Шукуров, Элдор Шомуродов, Aзиз Ғаниев, Aбдуқодир Ҳусанов каби легионерларимизнинг БAAга бормасликлари назарда тутилиб, уларнинг исм-фамилияси рўйхатда келтирилмадими? Бу футболчилар БAA йиғинида қатнашиш учун кейинроқ боришса, бўлаверарди-ку. Рўйхатдан шундай ҳаво келмоқдаки, БAA йиғини миллий жамоамизнинг Осиё кубогига тайёргарлик жараёнига жиддий таъсир кўрсатмайди. Бошқача айтганда, ўқув-машғулотларда бир таркиб шуғулланса, Осиё кубоги ўйинларида йиғинда иштирок этмаган футболчилар майдонга тушишади асосан. Миллий жамоамиз собиқ бош мураббийлари фаолиятида кузатилган бир-бирига зид икки хил манзара Сречко Катанец ишида ҳам такрорланмоқда. Легионерларимиз тўп сураётган клублар учун миллий жамоамиз йиғини муҳим эмаслиги кундай равшан. Бу масала клублар ва футболчилар ўртасидаги шартномада кўзда тутилганми ёки йўқ - бизга номаълум. Аёни шуки, ҳозирги ҳолатда клублар легионерларимизни ўқув-машғулотларига қўйиб юбормаса керак.
Бундай вазиятда ЎФA ва Сречко Катанец қандай йўл тутади? Мухлисларни шу савол жавоби кўпроқ қизиқтиради. Зеро, айнан шу савол жавоби бош жамоамизнинг Осиё кубогида муваффақиятли қатнашишини таъминлайди. БAA йиғинида иштирок этаётган бир неча футболчи миллий жамоа даражасида тўп суролмаслиги, Осиё кубогида кучли рақобатга бардош беролмаслиги мухлисларга ҳам, мутахассисларга ҳам аввалдан аён. Келинг, руҳий босим туғдирмаслик учун ўша футболчиларни номма-ном санамайлик. Мақсад нима ўзи: шарт саналмасада, йиғинга кўпроқ футболчи олиб боришми ёки даражаси юқори бўлмаган йигитлар билан Осиё кубогида таваккалига иштирок этиш?
Муҳаммад ВАЛИ
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789