Мхитарян ўрнига Гётце!

Мхитарян ўрнига Гётце!

«Рома» ПСВ ярим ҳимоячиси Марио Гётцени ўз сафига қўшиб олмоқчи, дея хабар беради Calciomercato.com.

Римликлар раҳбарияти яқин орада эркин агент сифатида «Интер»га ўтиши мумкин бўлган ярим ҳимоячи Генрих Мхитарян ўрнига 30 ёшли немис футболчисини сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Гётценинг ПСВ билан шартномаси 2024 йилнинг июнигача амал қилади. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи барча турнирларда 52та ўйин ўтказиб, 12та гол урди ва 11та голли узатмани амалга оширди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.