«МЮ» Асенсиони нишонга олди

«МЮ» Асенсиони нишонга олди

«Манчестер Юнайтед» «Реал» вингери Марко Асенсиога қизиқиш билдирмоқда, дея хабар бермоқда The Sun.

26 ёшли ҳужумчининг «қаймоқранглилар» билан шартномаси келаси мавсум тугайди, аммо испан клуби уни узайтирмоқчи эмас ва футболчини сотмоқчи. Бунга Асенсионинг маош бўйича ҳаддан ташқари кўп талаб қилиши сабаб бўлмоқда. «Реал» уч карра Чемпионлар лигаси ғолиби трансфери учун 34 миллион доллар талаб қилмоқда. Ҳужумчи АҚШда Карло Анчелотти қўл остидаги мавсумолди машғулотларида қатнашди ва ҳар учала ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Асенсио 2015 йилдан бери «Реал» футболчиси. Футболчи ўтган мавсумда Мадрид клуби сафида барча турнирлар доирасида 42 ўйинда майдонга тушиб, 12та гол урган ва 2та голга ассистентлик қилган. Аввалроқ Асенсио «Мальорка» ва «Эспаньол»да ўйнаган. 2016 йилдан буён ҳужумчи Испания терма жамоасига чақирилган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.