“МЮ” футболчиси бундай шармандаликни истамади

“МЮ” футболчиси бундай шармандаликни истамади

The Athletic хабарига кўра, «Манчестер Юнайтед» клуби якшанба куни «Эвертон» билан ўйин олдидан ЛГБТ гуруҳларини қўллаб қувватловчи либосда чиқишни режалаштирган.

Аммо жамоанинг марокашлик ҳимоячиси Нуссар Мазрауи бу ҳаракат унинг исломий қадриятларига мос эмаслигини айтиб, рад этган. Шундан сўнг бутун жамоа ундай либосларни киймасликка қарор қилган. Чунки агар фақат Мазрауи бир ўзи бошқалардан ажралиб қолса, омма ва медиа эътиборни унга тушиб, салбий муносабатлар пайдо бўлишини исташмаган.

Эсингизда бўлса, айнан Мазрауи ўтган мавсумда Исроилга қарши позицияси учун Германияда танқидларга учраган ва ҳатто мамлакатдан чиқариб юбориш таклифи ҳам берилганди. Якунда «Бавария» уни умумий машғулотлардан четлатиб, ёзда 12 миллион еврога сотиб юборди. Футболчи ноябр ойида «МЮ»нинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.