«МЮ» ҳаракатни бошлади

«МЮ» ҳаракатни бошлади

«Манчестер Юнайтед» ПСВга ҳужумчи Коди Гакпо бўйича таклиф билан чиқди, деб хабар беради Mirror.

Манбага кўра, «МЮ» Эйндховен клубининг молиявий муаммоларидан хабар топди, бу эса ПСВ 23 ёшли ҳужумчини январь ойидаги трансфер ойнасида 50 миллион евродан камроқ эвазига қўйиб юборишга тайёрлигини билдиради. «МЮ» бош мураббийи Эрик тен Хагнинг фикрича, Гакпонинг сотиб олиниши жамоанинг АПЛда кучли тўртликдан жой олиш учун курашдаги имкониятларини оширади. Мутахассиснинг фикрича, Нидерландия терма жамоаси футболчиси 37 ёшли португалиялик Криштиану Роналду бера олмаган тажовузкорлик ва ғалабага ташналикни олиб келади. Ўтган трансфер ойнасида Гакпога «Лидс» ва «Саутгемптон» клублари қизиққан, «товуслар» ҳатто футболчини шахсий самолёт билан таъминлашган, бироқ ПСВ спорт директори Жон де Йонг келишувга тўсқинлик қилган. Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Гакпо Нидерландия терма жамоаси сафида 5 ўйинда қатнашиб, 3та гол урди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.