«МЮ» Облакка йилига 18 миллион тўламоқчи

«МЮ» Облакка йилига 18 миллион тўламоқчи

Сўнгги мавсумларда Давид де Хеа дарвоза чизиғида аввалгидек ишончли кўринмаяпти.

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Хаг испаниялик дарвозабонга узоқ муддат имкон беришига ишончи комил эмас. «Қизил иблислар» Де Хеага янги шартнома таклиф қилиш ниятида эмас. Шу билан бирга, амалдаги шартнома муддати келаси ёзда тугайди. Манбанинг хабарига кўра, «МЮ» «Атлетико»да юқори даражадаги ўйин намойиш этаётган 29 ёшли Ян Облакга кўз тиккан. Манкунианликлар словениялик посбонни текинга қўлга киритмоқчи, сабаби ёзда у эркин агентга айланади. «Иблислар» Облак учун йилига 18 миллион евро маош эвазига шартнома таклиф қилмоқчи.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.