«МЮ»да саралаш давом этади

«МЮ»да саралаш давом этади

«Манчестер Юнайтед» бир қатор трансферларни ҳал қилди, деб ёзади Фабрицио Романо.

Манкунианликлар ҳимоячиси Аарон Ван-Биссака 15 млн. фунт эвазига «Вест Хэм»га ўтмоқда. Ўз навбатида «МЮ» «Бавария» ҳимоячилари Маттейс де Лигт ва Носир Мазрауи трансфери борасида келишувга эришди. 24 ёшли нидерландиялик учун 45+5 млн. евро, 26 ёшли марокашлик учун 15+5 млн. евро тўланади. Эслатиб ўтамиз, Де Лигт ва Мазрауи Манчестер клуби бош мураббийи Эрик тен Хаг билан ҳам «Аякс»да бирга ишлашган. Фабрицио Романонинг маълум қилишича, манчестерликлар яна бир неча позицияни кучайтирмоқчи. Хусусан, Эрик тен Хаг ўз шогирдлари орасида «Бёрнли» вакили Сандер Берге ва «ПСЖ» ярим ҳимоячиси Мануэль Угартени ҳам кўрмоқчи.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.