Роналдудан яна гол, "МЮ"да яна дуранг (VIDEO)...

Кеча, АПЛ 37-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед»-«Челси» ўйинида ўзига хос жанговор дуранг натижа қайд этилди..

Қизиғи шундаки, мазкур учрашувда ҳам 37 ёшли Роналду кетма-кет 3-ўйинда гол уришга муяссар бўлди.   «МЮ» эса жорий мавсвмдаги 10-дуранг ўйиндан сўнг очколарини 55тага етказиб, 6-поғонада қолди.  «Челси» 66 очко билан 3-ўринни мустаҳкамлаб олди. 

АПЛ. 37-тур    
Манчестер Юнайтед — Челси 1:1    
28 апрель, «Олд Траффорд»    
Голлар:  Роналду (62) — Алонсо (60).  
Манчестер Юнайтед    – Де Хеа, Далот, Варан, Линделёф, Теллес, Матич (Жонс, 79), Фернандеш, Мактоминей, Роналду, Рэшфорд (Мата, 79), Эланга (Гарначо, 90+1).   
Челси  – Менди, Жеймс, Аспиликуэта, Силва, Рюдигер, Алонсо, Жоржиньо, Канте (Лофтус-Чик, 82), Маунт, Ҳавертц (Лукаку, 71), Вернер (Пулишич, 71).   
Огоҳлантириш : Рюдигер (87).
***
Португалиялик ҳужумчи Премьер Лига жорий мавсумидаги голлари сонини 17 тага етказди ва тўпурарлар баҳсида «Тоттенхэм» ҳужумчиси Сон Ҳён Мин билан бирга 2-ўринни эгаллаб турибди. «Ливерпуль» футболчиси Муҳаммад Салоҳ эса 22 та тўп билан тўпурарлар рўйхатида етакчилик қилмоқда.

37 ёшли футболчи манкунианликларнинг сўнгги 3 ўйинида 5 та гол урди. Роналду аввалроқ «Норвич»га қарши ўйинда (3:2) ҳет-трик қайд этган бўлса, «Арсенал»га қарши баҳсда (1:3) ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган эди.

Криштиану «Манчестер Юнайтед»нинг сўнгги 9 та голидан 8 тасига муаллифлик қилди. 12 мартдан буён португалиялик футболчи «Тоттенҳэм» (3:2) ва «Норвич» (3:2) дарвозасига 3 тадан гол урди, «Арсенал»га (1:3) қарши ўйинда ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилди. «Лестер»га (1:1) қарши баҳсда эса Фред Манчестер клубининг голига муаллиф бўлганди.

Шу вақт давомида «қизил иблислар» «Атлетико» (0:1), «Эвертон» (0:1) ва «Ливерпуль»га (0:4) қарши ўйинларда гол ура олмади.