Темур Кападзе: "Легионерларимизни кетиб қолишлари кутилмаган ҳол бўлди..."
Куни кеча олимпия термамиз бош мураббийи Темур Кападзе «Спорт» телеканалининг «Бизнинг футбол» дастурида мухбирлар қизиқирган саволларга жавоб берди.
Англия футболи, хусусан, АПЛ афсонаси Алан Ширер «Тоттенхэм» голеадори Гарри Кейннинг «Бавария»га йўл олганидан роса хурсанд.
Ҳар ҳолда, собиқ ҳужумчи узоқ кутилган трансфер расмийлаштирилишидан олдин бунга ҳазиларалаш лўндагина муносабат билдирди: «Гарри, кетиш фурсати етди».
Диққатни тортадиган томони, Алан Ширер «Твиттер»даги саҳифасига жойлаган ушбу муносабатига ўзининг самолёт учувчиси образидаги суратини ҳам қўшди. Ажойиб реакция. Гап шундаки, АПЛ ўйинларида жами 260та гол урган «Ньюкасл»нинг собиқ ҳужумчиси чемпионат тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. Кейн ҳисобида эса 213та гол бор ва 2-ўринда.
Ҳа, «Тоттенхэм» голеадори АПЛда ўйнашда давом этганида, Алан Ширернинг рекорди хавф остида қоларди. Собиқ голеадор эҳтимол, шунинг учун ҳам энг яқин таъқибчисини тезроқ кузатиб қўйишни истагандир. Мана, Гарри кетди, энди Ширер енгил нафас олса бўлаверади.
АПЛ ТАРИХИДАГИ ЭНГ ЯХШИ ТЎПУРАРЛАР
1. Алан Ширер («Блэкберн», «Ньюкасл») - 260та гол
2. Гарри Кейн («Тоттенхэм») - 213та гол
3. Уэйн Руни («Эвертон», «МЮ») - 208та гол
4. Энди Коул («Ньюкасл», «МЮ», «Блэкберн», «Фулхэм», «Манчестер Сити», «Портсмут») - 187та гол
5. Серхио Агуэро («Манчестер Сити») - 184та гол
Куни кеча олимпия термамиз бош мураббийи Темур Кападзе «Спорт» телеканалининг «Бизнинг футбол» дастурида мухбирлар қизиқирган саволларга жавоб берди.
Тан олиш керак, Темур Кападзе ва олимпиячиларимиз кўрсатган натижа(ўйин)ларидан деярли кўнглимиз тўлди.
Элит лига танаффусга қайтди ва дарҳол кутилмаган натижа тақдим этди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789