«Насаф» Гуржистон миллий жамоаси аъзоси билан шартнома имзолади

«Насаф» Гуржистон миллий жамоаси аъзоси билан шартнома имзолади

Суперлига 2-давраси олдидан «Насаф» жамоаси ўз сафига янги легионерни қўшиб олди.

Гурзия миллий жамоаси аъзоси Жамбул Жигаури Қарши клуби билан 1,5 йиллик шартнома имзолади. Жигаури шу кунга қадар Гуржистон, Македония, Франция, Қозоғистон жамоаларида тўп сурган. Жаба фаолияти давомида 86та гол уриб, 40 маротаба ассист қайд этган. 31 ёшли яримҳимоячи 2024 йилнинг якунига қадар «аждарлар» шарафини ҳимоя қилади.
«Умид қиламизки грузиялик футболчи жамоамизга совринли ўринларни қўлга киритишда ёрдам беради. «Насаф» оиласига хуш келибсан, Жаба!», - дейилади клуб хабарида.